Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№3 дан: 17.01.2013

ЭНГ БИЛИМДОН ЎҚУВЧИЛАР АНИҚЛАНДИ

Андижон вилояти касб-ҳунар таълими бошқармаси тасарруфидаги академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ўртасида умумтаълим фанлари бўйича фан олимпиадасининг туман ва шаҳар босқичлари бўлиб ўтди.

Жорий йилнинг 10-14 январь кунлари 14 та умумтаълим фанлари бўйича ўтказилган фан олимпиадасида 2949 нафар ўқувчи фаол иштирок этиб, ўз билим ва иқтидорларини синовдан ўтказдилар.

Якуний натижаларга кўра, белгиланган шарт ва топшириқлар асосида 76 баллдан юқори балл жамғариб, биринчи, иккинчи ва учинчи ўринларга сазовор бўлган 42 нафар ўқувчи фан олимпиадасининг вилоят босқичида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди.

- Мен фан олимпиадасининг Андижон шаҳар босқичида информатика фани бўйича қатнашиб, устозларим ишончини оқладим, фахрли биринчи ўринга сазовор бўлдим, - дейди Андижон давлат тиббиёт институти қошидаги академик лицей ўқувчиси Бахтиёржон Асқаров. - Ўқиб, ўрганиб, ўз билимимни янада бойитишга, фан олимпиадасининг вилоят босқичида ҳам ғолиб бўлишни ўз олдимга асосий мақсад қилиб қўйдим.

Фан олимпиадасида муваффақиятли иштирок этган зукко ва билимдон йигит-қизлар муносиб рағбатлантирилди.

Б. УММАТОВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди