Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№3 дан: 17.01.2013

ҲАРБИЙЛАРНИНГ СПОРТ БЕЛЛАШУВЛАРИ

Андижон Олимпия заҳиралари спорт коллежида "Камолот" Ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят бўлими кенгаши томонидан "Миллий армиямиз - мустақиллигимизнинг тинч, осойишта ҳаётимизнинг мустаҳкам кафолатидир!" шиори остида спортнинг 200 метр масофага югуриш, арқон тортиш, сузиш, армрестлинг турлари бўйича мусобақлар ўтказилди.

Тадбир маросим ташкилотчиларининг табрик сўзи билан очилди.

Ушбу спорт мусобақасида вилоятдаги ҳарбий қисмлар жамоалари иштирок этдилар. Ҳарбий хизматчилар томонидан қўл жанги бўйича ҳарбий жанговор тайёргарлигини акс эттирувчи кўргазмали чиқишлар намойиш этилди.

Муросасиз ўтган беллашувлар аскарларни янада чиниқтиришга, спорт борасидаги кўникмаларини бойитишга хизмат қилди. Мусобақалар ғолиблари "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят бўлимининг эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Тадбир сўнггида санъаткорлар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар барча иштирокчиларга ўзгача завқ бағишлади.

Н. ТЎХТАСИНОВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди