Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№3 дан: 17.01.2013

ЁШ ИСТЕЪДОДЛАРИМИЗ

"РАҚС - МЕНИНГ ҲАЁТИМ"

- ДЕЙДИ ЁШ РАҚҚОСА ШОҲИСТА ХОЛМАТОВА.

Рақс санъатини сўз билан ифодалаб, тасвирлаб бўлмайди. Рақс бу ҳаракатлар санъатидир. Айни кунда ўзининг жозибадор рақслари билан эл назарига тушган Шоҳиста Холматова Андижон шаҳрида санъаткорлар оиласида туғилиб вояга етди. Ота-онасига эргашиб, санъат йўлини тутди. Болалигиданоқ рақсга меҳр қўйди. Бу онаси "Сумалак" ансамблида раққоса бўлиб ишлаган Ойистахондан ўтган бўлса ажабмас.

Ҳақиқий раққоса бўлиш учун қунт билан меҳнат қилиш, машаққатни енгиш кераклигини Наманган санъат коллежида ўқиб юрган кезларидаёқ англаб етди. У рақс сирларини пухта ўрганишга, онаси, устозлари сабоқларини чуқурроқ ўзлаштиришга уринди. Тинимсиз изланди. Талаба пайтидаёқ турли байрам тантаналарида қатнашиб, катта саҳна юзини кўрди. Шоҳиста истеъдоди, ҳаракатчанлиги билан устозларининг ишончини қозонди.

Коллежни тугатган йилиёқ "Мерос" бадиий жамоасида раққоса бўлиб иш бошлади. Ҳар бир рақс тинимсиз машқлар мевасидир. Шоҳиста Холматова жамоа билан баб-баравар қадам ташлаб, ўзининг рақсга бўлган муҳаббатини кўрсатди. Саҳнада ижро этган ўнлаб мафтункор рақслари билан санъат ихлосмандларининг меҳрини қозонди.

Шу тариқа Шоҳиста катта саҳна сари йўл олди. Эндиликда вилоятда ўтказиладиган байрамларда ёш раққоса қиз Шоҳиста ҳам мунтазам қатнашадиган бўлди. У "Тановор", "Мустаҳзод", "Салламно", "Дутор" сингари мумтоз ҳамда испанча, туркча, арабча, циганча ва уйғурча рақсларини маҳорат билан ижро этади. Унинг рақсларини томоша қилган кишининг кўзи яйрайди, кўнгли қувонади.

2012 йил Шоҳиста учун омадли келди. У "Рақс - менинг ҳаётим" танловининг шаҳар ва вилоят босқичларида муваффақиятли қатнашди. Танловнинг, республика босқичида "Водийнинг энг яхши раққосаси" номинацияси ғолиби бўлди. "Келажак - 2012" танловида эса рақс йўналиши бўйича мукофотга лойиқ деб топилди ва фахрий ёрлиқ билан тақдирланди.

Саҳна - бу ҳаёт. Унга эл нигоҳлари қадалади. Шоҳиста чиройли либосда, чиройли юрак билан хиром айлаб, нигоҳларга завқ-шавқ беради. У ўзининг мана шундай иқтидори, истеъдоди билан "Ниҳол" мукофоти вилоят босқичи ғолиби, деб топилди ва республика босқичида қатнашиш ҳуқуқини олди. Биз бу умидли раққоса қизимизга ғойибона устози Мукарамма Турғунбоевадай машҳур раққоса бўлишини тилаб қоламиз.

ЗУМРАДХОН.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди