Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№3 дан: 17.01.2013

ФАОЛ АЁЛЛАРИМИЗ

МЕҲНАТДАН БАХТ ТОПИБ...

Аёл - буюк зот. "Аёл бир қўли билан бешикни, бир қўли билан дунёни тебратади" деган ҳикмат ҳам бежиз айтилмаган. Дарҳақиқат, ҳам оилада, ҳам жамиятда ўз ўрнига эга, ҳурмат-эътиборга лойиқ аёлларимиз талайгина. Аксарият аёлларимиз у қайси соҳа ёки касб соҳибаси бўлмасин, бор куч-кувватини, меҳр-муҳаббатини, билиму салоҳиятини ўша касбга бахш этишга интилади.

Ҳаётда машаққатсиз ишнинг ўзи йўқ. Айниқса, муаллимлик касби нафақат машаққатли, балки масъулиятли, шу билан бирга, шарафли касблардан биридир. Чин маънодаги устоз бутун қалб қўрини шогидларига, ёш авлод таълим-тарбиясига баҳшида этади. Ана шундай фидойи, улкан қалб соҳиби бўлиш эса ҳаммага ҳам насиб этавермайди.

Узоқ йиллардан буён Қўрғонтепа туманидаги 5-умумтаълим мактабида самарали меҳнат қилиб келаётган Насибахон Зиёдова ана шундай фидойи муаллималардан биридир. Устоз изланувчан, янгиликка интилувчи, ўз ишининг етук мутахассиси сифатида нафақат туманда, балки вилоятда ҳам педагоглар ўртасида катта ҳурмат-этибор қозонган.

Насибахон опа асли кимё-биология фани ўқитувчиси. Кимё ва биология фани сирларини ёшларга қунт билан ўргатади. У дарсларни ноанъанавий усуллар, илғор ва замонавий педагогик технологиялар асосида қизиқарли ўтишга алоҳида эътибор қаратади. Шу боис ҳам ўқувчилар опанинг дарсларига ошиқадилар, фанни пухта ўзлаштиришга ҳаракат қиладилар.

Н. Зиёдова 2005 йилдан буён мактабда ўқув ишлари бўйича дирекор ўринбосари вазифасида меҳнат қилади. Бор билим ва малакасини ўқувчиларнинг ҳар тамонлама мукаммал билим олишига, таълим сифати ва самарадорлигини оширишга бағишламоқда. Бундан ташқари, у меҳрибон она, севимли ёр, суюкли кайнона, қадрли бувижон сифатида ҳам кўпларга намунадир. Турмуш ўртоғи Расулжон ака билан 3 нафар фарзандни тарбиялаб, уларни эл-юрт корига ярайдиган комил инсонлар бўлиб улғайишлари учун астойдил ҳаракат қилмоқда.

- Инсон ҳаётга бир маротаба келади, - дейди биз билан суҳбатда Насибахон опа. - Шу умрим давомида кимгадир фойдам тегаётган, эл-юрт учун қилаётган меҳнатларим бесамар кетмаётган бўлса, мен бундан жуда бахтиёрман. Менинг назаримда ҳаётнинг мазмуни ҳам шунда.

Ҳа, ҳаётда кимгадир керак бўлиб яшаш, ўзгалар оғирини енгил қилиш бу чинакам бахт. Биз меҳнатдан бахт топиб, катта ҳурмату мартабага сазовор бўлган Насибахон Зиёдовага ана шундай бахт оғушида бир умр бўлишини тилаб қоламиз. Зеро, орамизда ана шундай инсонлар бор экан, ҳаётимиз янада файзли бўлишига асло шубҳа йўқ.

Замирахон НОРМАТОВА,

Қўрғонтепа индустриал - педагогика касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди