Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№3 дан: 17.01.2013

ШИФОКОР МИНБАРИ

ПЕРИНАТАЛ ХЛАМИДИОЗ ВА БОЛАЛАР ХЛАМИДИОЗИ

Агар фарзандингиз туғилган пайтида коньюктивит билан оғриган бўлса, ҳаётининг биринчи ойларидан бошлаб зотилжам, бронхит, фарингит, отит билан тез-тез оғриб турса, болани хламидиозга текшириш керак.

Хламидиялар чақирадиган инфекциялар (хламидиозлар) - одам ва ҳайвонларда учрайдиган бир гуруҳ бир-бирига ўхшаш инфекциялар. Хламидиялар одамнинг нормал микрофлоралари таркибига кирмайди. Уларнинг аниқланиши организм аъзоларида ва тизимларидаги инфекцион жараёнлар мавжудлигини билдиради. Агар хламидиозни баъзи бир белгилари намоён бўлмаса, бу инфекция йўқлиги ҳақида эмас, балки одам организми ва микроорганизм ўртасидаги вақтинчалик мувозанат сақланиб турганлигидан далолат беради. Микроорганизм хламидияларнинг кўпайишини чеклаб қўяди, лекин унга бутунлай тўсқинлик қила олмайди.

Боланинг зарарланиши онанинг ҳомиладорлик пайтида, зарарланган онанинг туғруқ йўлларидан ўтаётган пайтида ёки маиший йўллар, яъни турли воситалардан умумий фойдаланиш орқали юзага келади. Кичик ёшдаги болалар асосан, хламидия трахоматис билан зарарланадилар.

Касаллик инфекцияга чалинган оналардан туғилган чақалоқларнинг 50 фоизида кузатилади, 3-18 фоиз чақалоқ эса 4 ойликка етгунга қадар хламидияли пневмония билан оғрийди. Хламидиялар чақирган пневмония одатда оғир кечмайди, лекин хламидияли коньюктивит баъзи ҳолларда кўзнинг сурункали хасталикларига олиб келиши мумкин.

Хламидиялар чақирган пневмониялар ўзига хос хусусиятларга эга: касалликнинг биринчи белгилари бола туғилгандан кейин ҳар хил муддатда 4-5 кундан, бир неча ойдан кейин пайдо бўлади. Касаллик бир неча ойдан кейин бошланса, у аста секинлик билан ривожланади ва сурункали кечади. Бошида ринит белгилари пайдо бўлади, кейин беморда нафас олиши тезлашиши кузатилади, қуруқ, ҳуружсимон йўтал пайдо бўлади. Йўтал характери кўкйўталсимон бўлиши мумкин. Тана ҳарорати эса нормада бўлади.

Агар касаллик тўғри даволанмаса, у кўп ойлар ва йиллар давом этиши мумкин.

Хламидияли инфекциянинг энг ёмон томони шундаки, у аксарият аёлларда яширин тарзда ўтади. Янада хавфли жиҳати эса хламидиялар ҳомиладорликда ривожланаётган ҳомиланинг барча аъзо ва тизимларини шикастлайди, туғруқ пайтида зарарланиши эса чақалоқларнинг пневмония ва коньюктивит билан хасталаниш хавфини янада оширади. Шунинг учун аёллар ҳомиладорлик пайтида ёки ҳомиладорликдан олдин хламидия трахоматис бўйича текширувидан ўтишлари зарур.

Хламидиознинг яна бир тури - урогенитал хламидиоз. Яъни, сийдик ажратиш ва жинсий аъзоларнинг зарарланишидир.

Икки ёшдан катта бўлган болалар ҳам хламидиоз билан зарарланиши мумкин. Зарарланиш ҳаво-томчи йўл билан, кўпинча касал болалардан юқади. Бу ҳолларда астматоид компонентли сурункали бронхитлар ва бронхиал астма, юрак қон-томир тизимининг бузилиши, бўғинлар шикастланиши ривожланади.

Болалар хламидиозини ўз вақтида тўғри ташҳислаш ва даволаш уларнинг соғлом келажагини таъминлайди.

Олимжон ТОШБОЕВ,

Андижон давлат тиббиёт институти профессори,

Минура БОЗОРОВА, ассистент.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди