Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№3 дан: 17.01.2013

БУГУННИНГ ГАПИ

ДОРИ-ДАРМОНЛАР СИФАТИ КАФОЛАТЛАНГАНМИ?

ДОРИЛАРНИНГ СИФАТИ, НАРХ-НАВОСИ ХУСУСИДА

Ҳаётда инсон учун энг катта бойлик - бу кишининг соғлиги, саломатлигидир. Соғлиги заифлашган одамнинг кўзига дунё қоронғу кўринади, унга ҳеч нарса татимайди. Шунинг учун ҳам одамлар бу бебаҳо неъматни қадрлаган ҳолда бир-бирларига ҳамиша соғлик-саломатлик тилайдилар. Ҳамиша тўрт мучаси соғ ва бақувват бўлиб юришни истайдилар.

Тўғри, инсон иссиқ жон. Нимадир сабаб кимдир оғриб қолиши, соғлиги ёмонлашиши мумкин. Ана шундай ҳолларда биринчи навбатда касалликлардан фориғ этувчи дори-дармонларни истеъмол қилишга шошиламиз. Дори-дармон топиш масаласи ҳозир муаммо эмас. Чунки ҳар қадамда дорихона. Истаган дорингизни харид қилишингиз мумкин. Аммо бу ерда табиий савол туғилади. Ана шу дориларнинг барчаси ҳам истеъмолга яроқлими, сифати кафолатланганми? Ана шу саволлар ҳар бир кишини қизиқтириши табиий.

Сир эмас, агар дори сифатсиз ёки муддати ўтиб кетган бўлса, беморга фойдасидан кўра зиёни кўпроқ бўлиши мумкин. Шу боис дори харид қилаётганда энг аввало, ана шу жиҳатларига эътибор қаратишимиз лозим. Шундагина касалликдан тезроқ фориғ бўламиз.

Айни пайтда вилоятимизга кириб келаётган дорилар сифати қандай, улар қай тарзда текширувдан ўтказилади? Дорихоналарда сотилаётган дори-дармонлар беморлар дардига шифо бера оляптими?

- Бугун инсонлар соғлиги, беморларнинг тезроқ соғайиб кетишлари учун дори-дармонлар, айниқса, уларнинг сифати муҳим ҳисобланади,-дейди Андижон "Дори-дармон" очиқ акционерлик жамияти раиси Равшанбек Қамбаров. - Шу боис, биринчи навбатда жамиятимиз томонидан олиб келиниб, даволаш муассасаларига ҳамда аҳолига етказиб берилаётган дори-дармонлар сифатига алоҳида эътибор қаратилади.

Ҳозирда жамиятимиз тасарруфида битта омборхона, 12 та марказий дорихона, 104 та шохобча бўлиб, улардан 57 таси ҚВПда, 8 таси эса савдо мажмуа-лари ҳудудида жойлашган. Тўла ишонч билан айтишимиз мумкинки, жамоамиз тасарруфидаги дорихоналардан сифат текширувидан ўтган, махсус лицензияга эга дори-дармонлар сотилади.

Биз дори-дармонларни хорижий давлатлардаги кўплаб, шунингдек, республикамиздаги 54 та дори-дармон ишлаб чиқарувчи короналардан шартнома асосида олиб келамиз. Чет давлатлардан келаётган дори-дармонлар, аввало, божхона омборига туширилиб, Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигининг дори-дармонлар ва тиббий техника воситалари сифатини назорат қилиш бошқармаси вилоят бўлимида сифат текширувидан ўтказилади. Мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган дорилар эса сифат сертификати билан олиб келинади. Шу боис дориларимиз ишончли ва сифатлидир.

Жамиятимиз шифохоналар, поликлиникалар, қишлоқ врачлик пунктларига, мурувват ва меҳрибонлик уйларига, шунингдек, вилоятимиздаги кўплаб хусусий дорихоналарга сифатли дори-дармон етказиб беради. Дори воситалар бевосита юртдошларимизнинг соғлиги билан боғлиқ бўлганлиги боис сифат масаласига ҳеч қачон эътиборсиз қарамаймиз.

Дори-дармонларнинг сифати ҳақида сўз юритар эканмиз, баъзи бир салбий ҳолатлардан ҳам кўз юмиб бўлмайди. Камдан-кам бўлса-да, айрим дорихоналарда сифат лицензияси бўлмаган, яроқлилик муддати аниқ кўрсатилмаган ёки ўтиб кетган дори-дармонлар ҳам сотилаётганлиги ачинарлидир. Бу, албатта бемор юртдошларимизнинг соғлигини тиклаш ўрнига жиддий зарар етказиши мумкин.

Биз шу мавзуда "ТМ-Моҳинур" МЧЖ тасарруфидаги дорихона раҳбари Ғофуржон Тешабоевнинг фикрлари билан қизиқдик:

- Мана бир-неча йилдирки, мазкур соҳада фаолият олиб борамиз ,-дейди Ғ.Тешабоев биз билан суҳбатда. - Ҳозиргача ҳеч бир харидор ёки бемор биздан олган дори-дармон сифатидан эътироз билдирмаган. Аксинча, баъзан "Фалон куни сизлардан олган дориларим сабаб, беморимиз оёққа туриб кетди ёки соғлиги анчагина тикланди" сингари илиқ гаплар эшитамиз. Чунки биз юз фоиз сифатли, махсус текширувдан ўтган дориларни олиб келиб сотамиз.

Тўғри, айрим сабабларга кўра баъзи дорилар ўз харидорини кутиб муддати ўтиб, ўз кучини йўқотиб қўяди. Улар беморга умуман фойда бермайди. Улардан ўз ўрнида воз кечамиз. Шу гапларни айтганимизда "Уларни ҳам янгиларига қўшиб сотавермайсизларми?" дегувчилар ҳам бўлди. Аммо биз бундай қилмаймиз. Чунки ўз манфаатимизни ўйлаб, бундай ишга қўл урмаймиз. Умид билан ўз хасталикларига шифо излаб дори сотиб олаётган юртдошларимиз ҳаққига хиёнат қилмаймиз.

Мутахассис ҳақ гапни айтди. Қани энди шу соҳанинг барча вакиллари ҳам шундай фикрда бўлса? Аммо гуруч курмаксиз бўлмаганидай фойдани кўзлаб инсонлар саломатлигини кейинги ўринга қўядиган инсонлар ҳам йўқ эмас.

Шу ўринда мавзуимиз доирасида, яъни дорилар сифати хусусида айрим ҳамюртларимизнинг фикрлари билан ўртоқлашдик:

- Мен ўттиз йилдан буён қурувчи бўлиб ишлайман, - дейди Андижон шаҳрида яшовчи Акбарали Солиҳов. - Кўп оғир иш қилганлигимдан бўлса керак тез-тез оғриб тураман. Айниқса, совуқ тушди, дегунча кўп шамоллайман. Бундай пайтларда дорихоналардан дори сотиб олаётганимда дорининг мудатини, сифатини албатта, сўраб-суриштираман. Шу боис дориларнинг таъсирин сезаман.

- Айримлар дориларнинг қимматлигидан нолийди, - дейди шифокор Равшанбек Сайфутдинов. - Беморларни текширувдан ўтказиб, дори-дармон ёзиб берсак, баъзилар "Қиммат дори ёзмадингизми?" деб сўрашади. Ахир сифатли ва самарали таъсир кўрсатадиган дорилар арзон бўлмайди. Дорихоналарда анча арзон нархларда сотилаётган дориларнинг сифати ҳам шунга яраша бўлиши табиий. Шу сабаб юртдошларимизнинг арзон экан, деб сифатсиз дори харид қилиб олмасликларини истардим.

- Назаримда, бугун талаб кўп бўлаётганлиги боис дори-дармонлар қиммат нархларда сотилмоқда, - дейди меҳнат фахрийси Шарофатхон Раҳматуллаева. - Бундан ташқари, нарх-навода, умуман меъёр йўқ, назорат ҳам йўқ. Бир дорини бир дўкондан 3 минг сўмга олсак, айнан ўша дори бошқа бир дўконда 5 минг сотилаётганлигининг гувоҳи бўляпмиз. Билмадим, бу хол бозор иқтисодиётининг кўринишидир. Лекин ҳамма нарсада. айниқса, дори-дармонлар нархи масаласида албатта, тартиб ва назорат бўлиши зарур. Чунки бу халқимиз саломатлиги билан боғлиқ муҳим йўналишдир.

Дарҳақиқат, сотилябди-ку, деб талаб кўп бўлаётган дори-дармонларга ҳаддан ортиқ нарх қўйиб сотаётганлар ҳам йўқ эмас. Умуман, дори-дармонлар нарх-навоси назорат қилинмаётган бугунги кунда ана шундай кишиларга инсоф тилашдан ўзга чора йўқ.

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, дори-дармон харид қилаётганимизда ҳамиша унинг сифатига, яроқлилик муддатига эътибор бериш жуда муҳимдир. Уларни ҳамиша ёрлиғига қараб харид қилишни ўрганишимиз керак. Шундагина сотиб олган доримиз бизга кўпроқ наф беради, қолаверса, айрим ноинсофлар томонидан муддати ўтиб кетган яроқсиз ва сифатсиз дориларнинг сотилишига маълум даражада чек қўйилади.

Улуғбек АБДУСАЛОМОВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди