Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№5 дан: 31.01.2013

ЖАРАЁН

БОЛАЛАР СПОРТИ: ЭЪТИБОР ВА ЮКСАЛИШДА

Бугунги кунда вилоятимизда спортни, айниқса, болалар спортини ривожлантириш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Мазкур йўналишдаги ишлар самарадорлигини оширишда Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси Андижон вилоят филиалининг ўрни ва роли муҳим аҳамият касб этмоқда.

Хусусан, 2003-2012 йиллар мобайнида жамғарма вилоят бўлими маблағлари ҳисобидан жами 126 та иншоот барпо этилди. Мазкур иншоотларнинг қурилиш ва таъмирлаш ишлари учун 45 миллиард 765 миллион сўм маблағ сарфланди. Фойдаланишга топширилган спорт иншоотларининг 111 таси, яъни 88 фоизи қишлоқ жойларда барпо этилди. Бу эса ёш авлоднинг спорт билан шуғулланишлари учун кенг имкониятлар яратмоқда, қолаверса, уларнинг ҳар жиҳатдан етук ва баркамол бўлиб вояга етишларини таъминламоқда.

- Биргина 2012 йил мобайнида спорт иншоотлари қурилиши ва таъмирланиши учун 15 миллиард 481 миллион сўм маблағ сарфланди,-дейди жамғарма Андижон вилоят филиали раҳбари Шавкатбек Омонуллаев. - Янги барпо этилган спорт иншоотлари спорт жиҳозлар билан тўла таъминланди. Умуман, вилоятдаги 76 та спорт иншооти умумий қиймати 289 миллион сўмлик 39 турдаги спорт анжомлари билан таъминланди, 40 дан зиёд спорт иншоотига эса 120 миллион сўмлик янги жиҳозлар тақдим этилди.

Замонавий лойиҳалар асосида Бўз туманидаги 2-, Шаҳрихон туманидаги 37-, Балиқчи туманидаги 8-, Андижон туманидаги 44-, Избоскан туманидаги 5-умумтаълим мактабларида спорт заллари барпо этилди. Бундан ташқари, Избоскан, Олтинкўл, Шаҳрихон туманларидаги очиқ сув ҳавзалари капитал таъмирланиб, фойдаланишга топширилди.

- Мактабимизда Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси кўмаги билан янги спорт зали қурилганлиги биз учун ажойиб туҳфа бўлди, - дейди Балиқчи туманидаги 8-умумтаълим мактаби жисмоний тарбия фани ўқитувчиси Муқаддамхон Турғунова. - Айниқса, спорт залининг янги жиҳозлар билан таъминланиши болаларнинг спорт билан шуғулланишлари учун катта имкониятлар яратди.

- Аввал мактабимиз спорт зали жуда кичкина, ўқувчиларнинг шуғулланишлари учун шароитлар етарли эмас эди, - дейди Андижон туманидаги 44-умумтаълим мактаби директори Ферузахон Умарова. -Болалар спортини ривожлантириш жам-ғармаси ёрдамида қурилган кенг, ёруғ, барча шароитларга эга бўлган янги спорт зали ўқитувчиларимизнинг иш шароитларини яхшилади, жисмоний тарбия фани самарадорлигини оширишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Энг асосийси, болаларнинг спортга, жисмоний тарбияга бўлган қизиқишларини янада оширди. Юртбошимиз ташаббуси билан болалар спортига, ёш авлоднинг спорт билан шуғулланишлари учун қулай шарт-шароитлар яратиб берилаётганлигидан беҳад мамнунмиз.

2012 йилда Марҳамат ва Улуғнор туманларида янги болалар мусиқа ва санъат мактаби қурилган бўлса, Хонобод шаҳри, Пахтаобод ва Асака туманларидаги мусиқа ва санъат мактаблари капитал таъмирланди.

- Мактабимиз учун янги бино қурилиб, озода, шинам, кишининг ҳавасини келтирадиган хоналарда машғулот ўтказаётганлигимиздан беҳад хурсандмиз, - дейди Марҳамат тумани болалар мусиқа ва санъат мактаби фортепяно йўналиши ўқувчиси, "Янги авлод" кўрик-танлови республика босқичи совриндори Муаттар Тўхтамуродова.

Бундан ташқари, Асака туманидаги Зарбдор қишлоғида болалар учун замонавий мини футбол майдони қурилди, Андижон туманидаги Бобур массивида барпо этилаётган "Фаол ёшлар дам олиш оромгоҳи" мажмуасидаги ёпиқ сув ҳавзаси қурилиши якунига етмоқда.

Айни пайтда аҳоли тураржойларида болалар майдончалари ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Мазкур йўналишда ҳам ибратли ишлар амалга оширилди. Яъни, ўтган 2012 йилда вилоят бўйича 20 та болалар спорт майдончалари ташкил этилди, 25 таси қайта тикланди.

Жамғарма ташкил этилган вақтдан буён вилоятнинг туман ва шаҳарларида жами 1600 га яқин спорт секциялари фаолият юритмоқда. Айни кунда уларда 45 мингдан зиёд 6-18 ёшли ўғил-қизлар спортнинг кўплаб турлари билан мунтазам шуғулланмоқдалар.

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида жамғарма ташаббуси билан туман, шаҳар ҳамда вилоят миқиёсида 200 дан зиёд оммавий спорт тадбирлари ўтказилди. Мазкур тадбирларда 100 минг нафарга яқин ўқувчи ёшлар қатнашдилар. Уларнинг деярли 40 минг нафарга яқинини қизлар ташкил этди.

Амалга оширилган ишлар натижасида нафақат спорт билан шуғулланувчи болалар сафи ортмоқда, балки эришилаётган натижалар ҳам салмоқли бўлмоқда.

Биргина 2012 йилда 5 минг нафардан зиёд андижонлик ёш спортчилар республика ва халқаро миқиёсдаги турли мусобақаларда муваффақиятли иштирок этдилар. Улар томонидан 358 та олтин, 289 та кумуш, 377 та бронза, жами 1024 та медаль қўлга киритилганлиги шубҳасиз, болалар спортига берилаётган эътиборнинг самарасидир.

- Қулай, барча шароитларга эга сузиш ҳавзаларида бемалол машғулотлар ўтказиш имконига эгамиз, - дейди Андижон давлат университети қошидаги академик лицей ўқувчиси, сузиш бўйича Ўзбекистон чемпиони Шоҳсанам Тошпўлатова. - Қолаверса, яратиб берилаётган кенг имкониятлар биз ёшларга куч, ғайрат бағишлайди, ўз иқтидоримизни тўлақонли юзага чиқаришимиз учун муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда.

Жамғарма томонидан жорий йилда ҳам бир қатор туманларда болалар учун спорт, мусиқа ва санъат мактаблари қурилиши ва реконструкция қилиниши режалаштирилган. Бунинг учун 20 миллиард сўм маблағ сарфланиши кўзда тутилган.

Бир сўз билан айтганда, вилоятимизда болалар спортини ривожлантиришга берилаётган эътибор юртимизда ёш авлоднинг соғлом ва баркамол униб-ўсишларини таъминлашга хизмат қилади. Ёшларимиз эса кўрсатилаётган ана шу эътибор ва ғамхўрликка муносиб жавоб қайтарадилар. Яқин йиллар ичида андижонлик спортчилар нафақат республика, балки халқаро спорт майдонларида юксак марраларни қўлга киритиб, мамлакатимиз шуҳратини янада юксакларга кўтаришларига асло шубҳа йўқ.

Фахриддин ИБАЙДУЛЛАЕВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди