Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№5 дан: 31.01.2013

(Бўлган воқеа)

Аёлнинг омади

- Кеп қолинг, резина тапочкаларга. Кеп қолинг. Арзон нархларда берамиз. Мана ука, мана буниси чиройли, шуни олинг. Айланиб келинг, бундан арзони йўқ, - Мадина опанинг овози бутун бозорни тутганди.

Нима қилсин, рўзғор-ғор, қимирламаса бўлмайди. Уч ўғлини бозорнинг уч жойига қўйиб қўйган. Улгуржи тарқатаётган сотувчидан эрталаб олиб, кечқурун фойдаси ўзига қолиб, товар танини санаб беради. Уйга бозорлик қилиб, болаларини ёнига олиб қайтади. Хўжайини савлатини кўз-кўз қилиб, қоп-қора кўзларини пирпиратиб - Келдингми? Кунни у ёққа, пулни бу ёққа ўтказиб. Бўл, тезда қозонингни қайнат, овқат кечга қолди-ку… - деб буйруқ беради.

Нима қилсин, эрнинг айтганини қилиш керак. Ўзи уялмаса, орияти бўлмаса. "Худога шукур" деб секин овқатга уннайди.

Бир куни… Мадина опани улгуржи резина тапочка тарқатадиган аёл ёнига чақириб қолди.

- Мадинахон, мен билан Хитойга бормайсизми? - деди.

Мадина опа ҳайрон бўлиб қолди.

- Вой, мени пулим йўқ.

- Сизни ҳалоллигингиз менга ёқиб қолди. Ҳар доим пулни менга тўлиқ берасиз. Хиёнат қилмайсиз. Сизни ўз синглимдек яхши кўриб қолдим. Ахир кимгадир кимдир сабабчи бўлади. Болаларингиз ёш экан, уларни савдога ўргатинг, - деди Гулчеҳрахон.

Мадина опа:

- Ҳа, майли, опажон, хўжайним билан маслаҳат қилиб кўрайин - деди. Уйга келиб юз бир ўйда Толиб акага айтди.

- Э… э-э, жуда зўр-ку, - деди Толиб ака. - Майли, боринг аяси, омад оёқ остидан чиқиб қолибди-ку. Пайғамбарнинг аёли савдогар бўлган аяси. Хўжайини рухсат берса ҳар қаерга бориши мумкин.

Нима қилади, пешонада борини кўради. Учала ўғли аясининг кайфиятига хайрон бўлиб қараб қўйишди.

Катта ўғли Азамат ҳовлидаги дарахт тагида ўтириб, жимгина хаёл сурарди. "Мен катта бўлсам аяжоним уйда ўтиради, савдо билан ўзим шуғулланаман. Аям қийналмай яшайди".

- Азаматжон-у! - Унинг ширин хаёлини аясининг чақириғи бузди.

- Ҳозир, аяжон - деб боғдан чиқиб келди Азаматжон.

- Ўғлим, сен ҳам мен билан бирга борасан, хўпми? - деди.

- Майли, аяжон.

Улар бир неча кундан сўнг Хитой республикасига учиб кетишди. Борди-келди йўл кираларни Гулчеҳрахон ўзи зиммасига олди. Бир сахий аёлнинг қўллаши туфайли Мадинахоннинг омади келди. Аввалига "Гулчеҳра опа мени синаяпти" деб ўйлади. Кейин эса унинг ҳам кимгадир яхшилик қилгиси, қайсидир камбағални қўллагиси келганини тушуниб етди.

Бир куни… ўз ҳаётини гапириб берди.

- Менинг эрим ҳам сизнинг эрингизга ўхшаб танбал, ишёқмас одам эди. Мен бунга чидай олмай "менинг топганимни еб ўтиргани уялмайсизми?" деб, икки ўғил, бир қизим билан кетдим. Мен сизнинг сабрингизга қойил қолдим. Эрингиздан яхшилик кўрмаганингиз учун "бошқа бировдан қайтсин" деб сизни қўллашга ҳаракат қилдим. Э, синглим, бу дунёдаги бойликни у дунёга кўтариб кетиб бўлмас экан. Фақат одамдан яхшилик қолар экан. Зора Толиб акангизга ҳам инсоф бериб қолса. Ахир, ўғилларингиз бор.

- Ҳа, - деб хўрсиниб қўйди Мадина опа.

Орадан йиллар ўтди. Савдо иши юришгандан юришди. Ўғиллари ишбилармон бўлиб кетди. Уч ўғлининг уч ерда ишлаб чиқариш корхоналари ишга тушди. Бу орада унга яхшилик қилган аёл Гулчеҳра опа оламдан ўтди. Унинг болаларига ҳам Мадина опа бош бўлиб юрди.

Аммо турмуш ўртоғи Толиб ака ўзгармади. Нима иш бўлса, хотинининг кўзига термулиб тураверди. Ҳамма ишга Мадина опанинг ўзи бош-қош бўлди.

Ҳа, ҳаётда бардошли, садоқатда тенгсиз, меҳнат қилиб чарчамайдиган, пул топиб миннат қилмайдиган, меҳр-муҳаббати бир дунё Мадина опадай аёлларимиз, саховатли инсонлар борлигидан ҳаётимиз янада мунаввар бўлаверади. Аёлнинг омади келиши Аллоҳнинг иноятидан, яхшиларнинг кўмагидан. Шу боис, ҳамиша халолу пок, меҳру-муҳаббатли ва бағрикенг бўлишга интилайлик.

Юқорида баён этганим бўлган воқеа.

Мастурахон Насриддинова.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди