Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№9 дан: 28.02.2013

ИСТЕЪДОДЛИ ЁШ РАССОМ

Садоқат Қобилжонова 1996 йили Избоскан туманида туғилган. Избоскан агросаноат касб-ҳунар коллежи "Амалий графика" йўналиши 2- босқич талабаси. Садоқат аъло ўқиш билан бир қаторда тасвирий санъат йўналишида фаол ижод қилади.

2009 йилда "Янги авлод" болалар ижодиёти фестивалида "Тасвирий санъат" йўналиши бўйича туман, вилоят ва республика босқичи ғолиби бўлган. 2010 йили Тошкентда ўтказилган "Бадиий таълим ва амалиёти республика маҳорат машғулотлари" лойиҳасидаги фаол иштироки учун Ўзбекистон Республикаси Бадиий Академиясининг фахрий ёрлиғи билан тақдирланган. "Тасвирий санъат ҳафталиги Қ 5"нинг олтин медали соҳибаси бўлган.

Умуман, турли тадбирлардаги иштироки учун "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати Избоскан тумани бўлими кенгашининг мақтов ёрлиғига сазовор бўлган."Келажак овози-2011" кўрик-танловининг вилоят босқичи ғолиби бўлган Садоқат "Билимлар куни", "Талабалар куни" муносабати билан ўтказилган тадбирларда ҳам кўргазмалари билан иштирок этиб келмоқда.

Садоқатнинг бу эришган муваффақиятлари юртимизда яна бир мўйқалам соҳибаси етишиб чиқаётганидан дарак беради. Унинг изланиб ишлаши кўргазмаларида яққол кўзга ташланади. Садоқатнинг нафақат расм чизиш, балки адабиётга бўлган меҳри ҳам ундан кам эмас. Унинг шеърлари туман ва вилоят газеталарида чоп этилган.

Истеъдодли ёш ижодкор, рассом қиз Садоқатга изланишлари йўлида оқ йўл тилаймиз.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди