Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№9 дан: 28.02.2013

ИФТИХОР

ЗУЛФИЯ ИЖОДИ АСРЛАР ОША ЯШАЙДИ

Ўзбек адабиётининг ёрқин юлдузларидан бири - Зулфия Исроиловадир. У ўзининг жозибали, бетакрор шеърияти ва ҳаётининг мураккаблиги билан ўз замондошларига намуна бўлган инсондир.

Зулфия Исроилова халқимизнинг атоқли ва ардоқли вакили, Ўзбекистон халқ шоираси, "Нилуфар" ҳамда Жавоҳарлал Неру номидаги халқаро мукофотлар соҳибасидир. У 1915 йили Тошкент шаҳрининг Дегрез маҳалласида таваллуд топган. Атоқли ўзбек шоири Ҳамид Олимжон билан оила қурган. Бироқ ёш шоира турмуш ўртоғидан бевақт айрилади. Шундан сўнг у умр бўйи ўз муҳаббатига содиқ қолди, ўз ижоди билан садоқатини тараннум этди.

Зулфиянинг шеърлари нафақат ўзбек халқининг, балки бошқа халқларнинг ҳам меҳр-муҳаббатига сазовор бўлган. Унинг шеърларида ҳарорат, эҳтирос барқ уриб туради.

Шоиранинг қалбига илҳом бағишлаган яна бир туйғу - бу баҳор фаслининг ташрифи, боғ-роғларнинг жонланиши, дарахтларнинг қийғос гулга кириб, теварак-атрофнинг чаманзорга айланишидир. У умри давомида ўнлаб юртларни кезди, кўп воқеаларга гувоҳ бўлди... Жаҳонгашта ижодкор, давлат ва жамият арбоби, меҳрибон она бўлиб, умрини мазмунли, файзли ўтказди.

Турмуш ўртоғидан кейин матонат ва садоқат билан умр кечириб, икки фарзандини тарбиялади. Самарали меҳнат қилди.

Зулфия шеъриятидан кўриниб турадики, шоира умрини азиз билади. Оддий либос кийдими, очин-тўқин яшадими, уларга парво қилмайди. Ҳаётидаги энг муҳим деб билгани юрак бойлиги, яъни хотиралари, эзгу туйғуларини асрайди.

Зулфиянинг шеърларида ор-номус, ҳиммат, сабр-қаноат, ростгўйлик сингари инсоний фазилатлар тараннум этилади. Унинг ижоди бугун ҳам ёшларимизни инсоний фазилатлар руҳида тарбиялашга хизмат қилиб келмоқда.

...Мен ҳам ёш бир ижодкор сифатида шоиранинг ижодини мутолаа қилар эканман, ундаги жозиба, инсоний туйғуларни ўзига хос, гўзал мисраларда тараннум этилганлигидан ҳайратга тушаман.

Ҳа, ҳаёт бор экан, адабиёт яшайди. Зулфия номи, унинг серқирра ижоди адабиётимиз зарварақларидан мустаҳкам жой олиб, асрлар давомида яшайверади

Нилуфар ЎКТАМОВА,

АДУ қошидаги 2-сон академик лицей ўқувчиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди