Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№9 дан: 28.02.2013

ИҚТИДОРЛИ ЁШЛАРИМИЗ

УСТОЗЛАР ИШОНЧИНИ ОҚЛАЁТГАН ҚИЗ

Юртимизда иқтидорли, салоҳиятли, интилувчан ёшлар кўп. Улар айни пайтда юртимизда ёшлар учун яратиб берилган кенг имкониятлардан оқилона фойдаланган ҳолда ўз орзулари томон интилмоқдалар.

Малоҳатхон Мусаева болалигиданоқ кўп соҳаларга қизиққан. Мактабда аъло баҳоларга ўқиши, дарсларни тез ва пухта ўзлаштириши, жамоат ишларидаги фаол иштироки, устозларида унга нисбатан илиқ таассурот уйғотди. Унинг келажакда қайси соҳани танлашидан қатъи назар яхши мутахассис, ўз ишининг устаси бўлиб етишига ишонишди.

Малоҳат устозларнинг ишончини оқлади. У мактабдаги олган билимларига таянган ҳолда Андижон машинасозлик касб-ҳунар коллежида аъло баҳоларга ўқимоқда. У айни пайтда коллежнинг компьютер йўналиши бўйича 2-курс талабасидир.

Иқтидорли қизимиз турли тадбир танловларда ҳам ўз иқтидорини намоён этиб келмоқда. Унинг маҳорат билан ёзган иншоси "Биз ёшлар гиёҳвандлик, терроризм, одам савдосига қаршимиз" шиори остида ўтказилган иншолар танловида ҳакамлар томонидан юқори баҳоланиб, 1-ўринга муносиб топилди.

Малоҳат эришган ютуқлари учун устозларидан чексиз миннатдор. Уларнинг берган сабоқлари, таълим-тарбияси уни яна юқори натижаларга эришишга ундайди. Айниқса, гуруҳ раҳбари Ҳуршидахон Маҳмудова ҳамда она тили ва адабиёти фани муаллимаси Муқаддасхон Ҳошимоваларнинг хизматларини алоҳида эътироф этиш лозим.

Муҳтарам юртбошимиз томонидан "Ёшлар - келажагимиз" деб қайта-қайта таъкидланиши бежиз эмас, албатта. Бу ишонч, эътироф замирида Малоҳат сингари минглаб иқтидорли ёшлар назарда тутилгани аниқ.

Улуғбек АБДУСАЛОМОВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди