Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№10 дан: 06.03.2013

ТАШАББУС

ОБОДЛИК - ЮРТ КЎРКИ

Вилоят хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан ўтказилаётган ободонлаштириш ишларида опа-сингилларимиз фаол иштирок этмоқдалар.

Хонадонлар, кўча ва маҳаллаларни покиза, саранжом-саришта сақлаш, ариқ зовурларни тозалаш, боғ-роғлар барпо этиш халқимизнинг қадим анъаналаридан саналади. Айниқса, баҳор фаслининг бугунги илк кунларида вилоятимизнинг ҳар бир гўшасида ободонлаштириш ишлари кенг қулоч ёйган.

Муҳтарам юртбошимиз ташаббуси билан "Обод турмуш йили" деб номланган жорий йилда вилоятимиз туман ва шаҳарларида ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш борасида олиб борилаётган ибратли ишлар ўзгача мазмун, кўтаринкилик билан ўтаётганлиги кўнгилларга хушнудлик бағишлайди.

Бугун кўплаб юртдошларимиз ана шу эзгу ва ҳайрли ишга баҳоли қудрат ҳисса қўшмоқда. Жумладан, вилоят хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан 300 нафарга яқин раҳбар аёллар Боғишамол даҳасида жойлашган вилоят халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги боғда ўтказилган ҳашарда иштирок этиб, ватанпарварлик, фидойилик намунасини намойиш этдилар.

Шу куни турли соҳаларда фаолият олиб бораётган фаол аёлларимиз томонидан боғ ҳудуди тозаланди, дарахтлар оқланди, 500 тупдан зиёд мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилди.

- Бугунги ҳашарда қатнашаётганлигимдан беҳад хурсандман, - дейди Андижон шаҳар тиббиёт бирлашмасига қарашли 2-поликлиника бош врачи Хонойим Холбекова. - Чунки юрт ободлигини таъминлаш ишига ҳисса қўшиш, қолаверса, эзгу ниятда сидқидилдан қилинган меҳнат туфайли чор-атрофни покиза кўриш ҳар қандай киши қалбига кўтаринки кайфият бахш этади. Айниқса, аёл кишидаги ана шу кўтаринкилик аввало, оиласига, яқинларига, бутун жамиятга кўчиши аниқ.

Дарҳақиқат, бугун опа-сингилларимиз жамият ҳаётининг барча жабҳаларида фаол. Улар нафақат ўз оиласи тинчлиги, фарзандлари тарбияси балки, юрт ободлиги ва равнақи учун қайғуриб яшаётганликларини алоҳида эътироф этиш керак.

Ободлик - юртимиз кўрки. Бу борада вилоятимизда амалга оширилаётган ибратли ишлар билан ҳар қанча фахрлансак арзийди. Шу ўринда айтиш мумкинки, бугун Андижонимизга ташриф буюрган ҳар қандай меҳмон унинг кўрки-жамолига, андижонликлар олиб бораётган улуғвор ишларга шубҳасиз, ҳавас қилади. Биз ана шундай ҳавасларга лойиқ заминга муносиб бўлишимиз лозим.

Ишонч билан айта оламанки, фидойи ва ташаббускор Андижон аёллари ана шу фикрни қалбларига мустаҳкам жо қилганлар. Зотан, ўз тақдирини Ватан тақдири билан чамбарчас билган опа-сингилларимиз озод ва обод юртимиз равнақи йўлидаги хайрли ишларда ҳамиша фаол иштирок этадилар.

Наргиза ХУШВАҚОВА


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди