Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№10 дан: 06.03.2013

Дил номалари

Ҳафизахон

СОБИРОВА,

Бўз туманидаги

"Аргоэлита сервиз - 2005"

фермер хўжалиги раҳбари.

Бугун юртимизда фермерлик ҳаракати катта кучга айланган. Муҳтарам юртбошимиз раҳнамолигида фермерларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг эркин фаолият олиб боришлари учун жуда кенг имкониятлар яратиб берилмоқда.

Ана шу эътибор ва ғамхўрликдан руҳланиб, 2005 йилда уч нафар фарзандимни ёнимга олиб, "Агроэлита сервиз-2005" деб номланган фермер хўжалиги ташкил этганман.

Деҳқон учун ердан бебаҳо неъмат йўқ. Унинг калити эса ҳақиқий ер эгасининг қўлида. Менинг назаримда ер соҳиби шундай бўлиши керакки, ундан ўзи ҳам, жамият ҳам манфаат кўрсин. Шу маънода ер билан тиллашиб, ишларни самарали ташкил этишга ҳаракат қиляпмиз. Натижада хўжалигимиз ҳар йили ғалла ва пахтадан юқори ҳосил олиб, белгиланган режаларни ортиғи билан бажариб келмоқда.

Бугун кимки ҳалол меҳнат қилса, албатта, роҳатини кўради, қадр топади. Шукрки, меҳнатларимиз орқасидан ҳаётимиз бут, дастурхонимиз тўкин. Янги-янги уйлар соляпмиз, тўйлар қиляпмиз. Оиламиз, юртимиз тинч, фарзандларимиз эса бағримизда. Инсон, айниқса, аёл киши учун бундан ортиқ бахт бўлмаса керак.

Фурсатдан фойдаланиб, опа-сингилларимизни аёллар байрами билан муборакбод этиб, бахт, омад, кўнгил хотиржамлиги барча юртдошларимизга насиб этсин, дейман.

Арофатхон

ИСМАНОВА -

Андижон тумани

иқтисодиёт

коллежи директори.

Жамоамиз педагоглари 835 нафар ўғил-қизларга таълим берадилар. Коллежимизда 7 та йўналиш бўйича: бошланғич таълим, молия, банк иши, ҳисобчилик, компьютер оператори, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш сингари соҳалар бўйича касб-ҳунар ўргатилади.

Ўтган ўқув йилида 317 нафар ўқувчи коллежимизни битирди. Президентимизнинг битирувчи ёшларга эътибори, уларни иш билан бандлигини таъминлаш борасидаги кўрсатмаларига асосан, 306 нафар битирувчиларимизни ишга жойлаштирдик. Биз меҳнат қилаётган ўқув муассасамизда ўқувчиларимизни келажакда малакали мутахассис, ўз касбининг устаси бўлиб етишиши учун барча шароит ва имкониятларни муҳайё қилишга уриняпмиз. Энг аввало, таълим сифатини ошириб, янги, замонавий педагогик технологиялар асосида ўқитишни йўлга қўйиш орқали ўқувчиларни мунтазам дарсларга жалб қилишга киришганмиз.

Муҳими, жамоамизда кўтаринки кайфият, ғайрат-шижоат, янгиликка интилиш ҳукмрон.

Ёшларимизни юртимиз равнақи, эл-юрт хизмати учун керак бўладиган мутахассислар қилиб тарбиялаш зиммамиздаги масъулият эканлигини чин дилдан ҳис этамиз.

8 март - Халқаро хотин-қизлар куни билан барча вилоятимиз аёлларини, опа-сингилларимизни самимий муборакбод этаман. Аёлларимизга доимо бахт ва омад ёр бўлсин.

Гулбаҳор

ТАВАККАЛОВА,

Марҳамат туманидаги

18-умумтаълим

мактаб ўқитувчиси,

"Ораста қизлар"

кўрик-танлови ғолиби.

Марҳамат туманидаги 18-умумтаълим мактабимизда "Ораста қизлар" тўгараги изчил фаолият юритиб келмоқда.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси билан таълим муассасаларида "Ораста қизлар" тўгараклари ташкил этишдан мақсад, қизларни мактаб чоғиданоқ тозаликка, гўзалликка интилишни рағбатлантириш, уларнинг маънавий дунёқарашини шакллантириш, қолаверса, қизлар ўртасида "Ораста бўлиш" тушунчасини кенгроқ тарғиб қилишдир. Бир сўз билан айтганда, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, қизларни оилавий ҳаётга тайёрлашдир.

Яқинда бўлиб ўтган "Ораста қизлар" кўрик-танловида мактабимиз туман ва вилоятда биринчи ўринни эгаллаб, республикада қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди. Танловнинг вилоят босқичида ўқувчи қизлар ўртасида тиббий маданиятни юксалтириш, уларни ҳар томонлама баркамол, руҳан ва жисман ривожланишига кўмаклашиш, ўқувчиларни коллежга жалб қилиш, эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг фожиавий оқибатлари, ёшларнинг шарқона одоблардан четга чиқиши, интернетнинг салбий таъсири, одам савдоси сингари долзарб мавзуларини саҳна кўринишлари орқали очиб бериш билан ҳакамлар ҳайъатининг эътирофига сазовор бўлдик.

Танловнинг республика босқичида ҳам муваффақиятли иштирок этишга ҳаракат қиламиз.

Халқ таълими тизимидаги барча фидойи ҳамкасб - опа-сингилларимизни бугунги байрамлари билан табриклайман. Уларга соғлик, омонлик тилайман.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди