Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№10 дан: 06.03.2013

СПОРТИМИЗ ЮЛДУЗЛАРИ

"МАҚСАДИМ ЖАҲОН ЧЕМПИОНИ БЎЛИШ"

- ДЕЙДИ ИҚТИДОРЛИ ЁШ СПОРТЧИ ШОҲСАНАМ ТОШПЎЛАТОВА.

Мамлакатимизда ёшларнинг спорт билан шуғулланишлари, ўз иқтидор ва салоҳиятларини тўлақонли намоён этишлари учун барча шароитлар яратилган. Бунинг самараси ўлароқ, ёшларимиз орасида чемпионлар, юқори натижаларга эришаётган спортчилар сафи йилдан-йилга ортиб бормоқда.

Шохсанам Тошпўлатова ҳам ҳали ёш бўлса-да, сузиш бўйича кўплаб мусобақаларда ғолиб чиққан, бир неча бор Ўзбекистон чемпиони деган юксак шарафга сазовор бўлган иқтидорли ёш спортчилардан бири ҳисобланади.

Айни кунда унинг кўксини жуда кўп медаллар безаб турибди. Шу ўринда айтиш жоизки, Шохсанам ва у каби ёшларимиз эришаётган муваффақиятлар мамлакатимизда спортга, айниқса, болалар спортига кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликнинг амалий натижасидир.

Шохсанам ҳозирда Андижон шаҳридаги 41-умумтаълим мактаби 9-синфида таҳсил олади. Нафақат спортда, балки мактабда ҳам у аъло ўқиши, жамоат ишларида фаоллиги билан тенгдошларига намуна бўлиб келади.

- Қизим 8 ёшидан сузиш спорти билан шуғулланади, - дейди онаси Рўзихон Султонова. - Ҳар бир машғулотга жиддий тайёргарлик кўради, устоз ва мураббийларининг кўрсатмаларига қатъий амал қилади. Энг асосийси, сузиш билан мунтазам шуғулланиб келаётганлиги учун соғлом ва гўзал бўлиб вояга етмоқда.

Шохсанам ниҳоятда камтар қиз, лекин у тиришқоқ, ўз устида тинимсиз ишлайди, доимо олға интилади. Шу боис ҳам вилоят, республика миқиёсидаги турли мусобақаларда юқори натижаларга эришмоқда.

Шохсанам 2004 йилдан буён вилоят халқ таълими бошқармаси тасарруфидаги сузиш бўйича болалар ва ўсмирлар спорт мактабида сузиш сирларини, унинг ўзига хос техникасини пухта ўрганиб келмоқда.

Ёш ва умидли спортчи Шохсанам Тошпўлатова батерфлей, эркин, брасс, комплекс усулларида сузиш бўйича жуда кўп мусобақларда ғолиб чиққан. Жумладан, яқиндагина якунланган мамлакат чемпионатининг биринчи ва иккинчи босқичларида бирданига 5 та олтин, 3 кумуш, жами 10 та медални қўлга киритганлиги унинг моҳир спортчи эканлигига бир мисолдир.

- Айни кунларда Тошкентда май ойида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон ёзги чемпионатига тайёргарлик кўряпмиз, - дейди Шоҳсанам Тошпўлатова. - Ана шу мусобақада ҳам ғолиб чиқишни ўз олдимга мақсад қилиб қўйганман. Қолаверса, орзуим келгусида нафақат республика, балки Осиё, жаҳон чемпионати ҳамда Олимпиада ўйинларида ғолиб чиқиш. Орзуларимга эришиш учун бор имкониятларимни ишга соламан.

Ҳа, Шохсанам юртимизнинг келажаги порлоқ, умидли спорт юлдузларидан биридир. Ўз тажриба ва маҳоратини ошириб бораётган, қалбида шижоат, фидоийлик, эртанги кунга умид, Ватанга муҳаббат туйғулари жўш ураётган бу ёш спортчимиз келажакда халқаро майдонларда юртимиз шуҳратини янада кўтаришига асло шубҳа йўқ.

Фахриддин ИБАЙДУЛЛАЕВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди