Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№10 дан: 06.03.2013

ҚАДРИЯТЛАРИМИЗ ДАВОМЧИЛАРИ

"БЕШ ҚАРСАК"НИНГ ШУҲРАТИ

Санъат ҳаммани бирдек ўзига шайдо қилади. У миллат ҳам, масофа ҳам,

ёш ҳам танламайди.

Азал - азалдан ҳаммамиз болаликданоқ халқона оҳангларга йўғрилган қўшиқларни тинглаб катта бўлганмиз. Қўшиқлар, ашуллалар бугун ҳар хил ва жуда кўп. Улар янги - янги йўналиш ва ўзига хос овоз, истеъдод вакиллари билан бойиб бормоқда. Шу маънода Балиқчи тумани Ўртақўрғон маҳалласида истиқомат қилувчи Режаббоевларнинг "Беш қарсак" оилавий ансамбли ҳам нафақат туманда, балки вилоятда ҳам яхши таниш.

Ансамлнинг раҳбари Комилжон ота Режаббоевнинг ёши 74 да, умр йўлдоши Саломатхон ая эса 63 ёшда. Уларнинг фарзандлари, келинлари, набиралари жами 14 киши ушбу ансамблда фаолият кўрсатади. Улар бир қатор мусиқа асбобларини - доира, тор, табла, довул ва баъзи электрон асбобларни ўзлари чала оладилар.

Ансамбл иштирокчилари турли касб эгаларидир. Улар орасида маданият ва қишлоқ хўжалиги ходимлари, ўқитувчи, ҳамшира ва ҳатто болалар боғчаси тарбияланувчилари ҳам бор.

- Санъаткор ўз -ўзидан санъаткор бўлиб қолмайди, - дейди Комилжон ота. - Бунинг учун унга Аллоҳ томонидан истеъдод берилган бўлади. Биз асли санъат кишиси бўлмасак-да, лекин ихлосимиз баланд. Шунинг учун ҳам оиламиздагиларнинг истеъдодини юзага чиқариш учун оилавий ансамбл туздик. Мана йигирма йилдан буён халқимизга хизмат қилиб келяпмиз.

Халқона қўшиқлар айтишнинг ўзига хос йўналишлари, қийинчиликлари бор. Режаббоевлар оиласи ўзларининг тинимсиз меҳнатлари, дилтортар қўшиқлари билан халқимиз кўнглидан жой олиб келмоқда. Туман ва вилоят миқёсидаги ҳеч бир байрам ва тадбирлар уларнинг иштирокисиз ўтмайди.

Ушбу ансамбл Мустаҳкам оила йилига бағишланиб, қадимий Шахрисабз шаҳрида ўтказилган оилавий ансамбллар кўрик - танловининг республика босқичида ҳам қатнашиб, фахрли ўринга сазовор бўлишди. Кўрик - танлов низомига кўра, иштирокчилар мақом, фольклор ва вилоятни, Ўзбекистонни, оилани, ўз ансамблини мадҳ этувчи қўшиқларни куйлаши керак эди. Шу талабга биноан, ансамбл қатнашчилари "Ушшоқ" ашуласини айтди. Етти ёшли набираси Ҳосилбек эса "Сумалак сайлига" деб аталувчи халқ қўшиғини айтиб, олқиш олди.

Комижон ота ўзига ёқиб қолган шеърларга гоҳо куйлар ҳам басталайди.

- Энг аввало, матнлар пишиқ ва пухта бўлиши шарт. - Шунга яраша мусиқа ҳам ишланиши зарур, - дейди ансамбл раҳбари. - Олимжон Холдорнинг "Андижонни шундоқ кўрмоқ истайман" шеърига ёзган қўшиғимиз ҳам халқ дилидан жой олди.

Сўзда сеҳр бор, дейишади. Куйга солиниб, қалб қўри ила айтилган сўз эса қўшиққа айланиб, киши кўнглини аллалайди.

Санъат олами шундай бир даргоҳки, бу ерга қадам қўйдингми, бас, бутун ҳаётинг фақат ҳаракатдан, изланишдан иборат бўлади. Санъаткор туташи керак эмас, санъаткор ёниши керак. Шундагина у санъат оламида ўз ўрнини сақлаб қолади. Режаббоевларнинг оилавий дастаси ҳам изланишлари, халқона қўшиқлари билан мухлислар қалбидан жой олган, десак янглишмаймиз.

Зумрадхон АБДУЛЛАЕВА


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди