Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№10 дан: 06.03.2013

Дил номалари

СОҒЛОМ ОНА-СОҒЛОМ БОЛА

Бугунги кунда тиббиёт соҳасини ислоҳ қилиш, халқ соғлигини муҳофаза қилиш мамлакатимиз сиёсатининг устивор йўналишларидан бирига айланган. Бизнинг Қўрғонтепа туманидаги 45 ўринли туғруқ комплекси мослаштирилган бинода жойлашган. Кенг ва ёруғ, шинам хоналари замонавий тиббиёт асбоб-ускуналари билан жиҳозланган. Бир сўз билан айтганда, она бўлиш остонасида турган аёлларга, уларнинг эсон-омон фарзандли бўлиши учун зарур барча шарт-шароитлар яратилган.

Туғруқхонамизда 4 нафар олий тоифали шифокор, 13 нафар акушер, 7 нафардан зиёд малакали ўрта тиббиёт ходимлари самарали фаолият олиб бормоқда.

Юртбошимиз таъкидлаганларидек: "Фарзанднинг соғлом бўлиши авваламбор аёлга боғлиқ. Соғлом она - соғлом бола. Соғлом бола - соғлом келажак" тамойилига амал қилиб бугун асосий эътибор келажагимиз эгаларининг соғлом туғилиши ва ҳар тамонлама баркамол бўлиб улғайишларига жиддий эътибор қаратилмоқда.

Мен, аёлларимизга, оилаларга шодлик улашадиган масканда 45 йил меҳнат қилдим. Қанчадан-қанча оилаларга бахт улашганимдан беҳад мамнунман. Ўзимнинг ҳам 3 нафар фарзандим, 9 нафар набирам бор. Турмуш ўртоғим Тилаволди ака билан бахтли турмуш кечирдик.

Шу кунларда ўлкамизда баҳор нафаси кезмоқда. Унинг илиқ кунларида нишонланадиган 8 март - Халқаро хотин-қизлар байрами билан барча тиббиёт ходималари, оналаримиз, опа-сингилларимизни муборакбод этаман. Аёллик бахти уларга ҳамиша ёр бўлсин.

Мамлакатхон МАҚСУДОХУНОВА,

Қўрғонтепа тумани тиббиёт

бирлашмаси марказий шифохона туғруқ бўлими шифокори.

МУКОФОТ МАСЪУЛИЯТИ

1999 йили Андижон давлат университети биология факультетини тугаллаб, илмий изланишларим билан олийгоҳда ишда қолдим. Менга таниш муҳит, қадрдон устозларим қаторида ишлаш зиммамга ҳам ғурур, ҳам масъулият юкларди.

Устозларимнинг билимим, иқтидоримга бўлган ишончлари ва тавсиялари билан 2001 йили Зулфия номидаги Давлат мукофотига фан йўналиши бўйича номзодим қўйилди. Буни қарангки, ўша йили омад менга кулиб боқди. Шундай катта давлат мукофоти соҳибаси бўлдим. Бу юксак ишонч менга янада куч-ғайрат бағишлади. Ўқитувчилик фаолиятимда янада изланиб ишлашга ундади.

Ўтган йили Тошкент шаҳрида "Зулфияхоним қизларининг ҳисобот анжумани"да иштирок этдим. Анжуманда 12 йил мобайнида Зулфия номидаги Давлат мукофотини олган республикамизнинг иқтидорли 144 нафар Зулфияхоним издошлари қатнашдилар. Шу йиллар мобайнида олиб борган ишларимиз кенг таҳлил қилинди. Келгусидаги ишларимиз хусусида келишиб олдик. "Эрта турмушнинг олдини олишда ўсмир ёшлардаги биологик ўзгаришлар" мавзусида ёшлар ўртасида кенг тарғибот ишлари олиб бориш, давра суҳбатлари ўтказиш, газеталарда шу мавзу юзасидан мақолалар бериб бориш масъулияти ҳисси мени янада ғайрат билан ишлашга ундайди.

Ҳа, Зулфияхоним издоши" деган ном менга ҳар қадамда катта масъулият юклайди.

Байрам арафасида онахонларимиз, опа-сингилларимизни чин дилдан қутлайман. Баҳорий кайфият уларни тарк этмасин!

Ҳилолахон ҚЎЧҚОРОВА,

Избоскан тумани, Туячи транспорт касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси,

Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндори.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди