Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№11 дан: 14.03.2013

КЎКЛАМ НАФАСИ

БАҲОРИЙ ЛАҲЗАЛАРДА НАВРЎЗ ШУКУҲИ

Юзларини ёпди ялпиз

ўпганимда,

Бўй кўрсатди, бойчечакни

кутганимда.

Ҳис этдим ҳар боғ-кўчадан

ўтганимда,

Наврўз кезар, табиат ҳам

хушнуд бугун.

Дарҳақиқат, ушбу байтларни битар эканман, баҳорой бор кўрки, нафосати билан кўз ўнгимда бўлар намоён. Ястаниб ётган далалар қўйнидаги кўм-кўк майсалар, хонадон пештоқига ин қурган қалдирғоч, сутдай оппоқ булутлар, гул ҳуснидан девона капалак, самодаги кўзни қамаштирган камалак, яхшиликка чулғанган коинот, арғумчоқ бўлиб учаётган турналар, варрак учирган болалар, тоғ ортидаги қуёш, тонгги меҳмон шабнам - барча-барчаси дилларга баҳорий кайфият, баҳорий завқ-шавқ улашади.

Қалбимда мавжланаётган севинч ҳисси Наврўзи оламнинг қўлидан тутади. Байрам таомлари димоқни қитиқлаганда сумалак пиширган момоларни алқайман.

Яхшиямки, янгиланиш фасли - баҳор бор.

Яхшиямки, баҳорой Наврўзни етаклаб келади...

Дурдона МУХТОРОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди