Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№11 дан: 14.03.2013

ИБРАТ

МАСАЛДА ҲИКМАТ КЎП

Дунёда машҳур масалчилар кўп. Шулардан бири Юнонистонлик масалчи Эзопдир. Унинг ҳаёти қийинчилик билан ўтган. Аммо шундай бўлса-да, ўзидан жуда кўп яхши масаллар қолдирди. Бу масалларда гарчи ҳайвонлар, хашаротлар иштирок этса-да, одамларга ҳам тааллуқлидир.

Унинг "Тулки билан ўтинчи" номли машҳур масалини олайлик.

Тулки ўрмонда юриб овчилар таъқибига учради. Улардан қочиб борар экан, бир ўтинчига дуч келди. Ундан эса ўзини яшириб қўйишни илтимос қилди.

Ўтинчи унга ўзининг кулбасига кириб, яширинишга изн берди. Шу топда милтиқларини ўқлаб овчилар ҳам етиб келишди ва ўтинчидан тулкини кўрган-кўрмаганлигини сўрашди. Ўтинчи эса тилида "Йўқ, кўрмадим" деди-ю, аммо қўли билан тулки яширинган кулбага ишора қилди. Овчилар унинг бу ишорасини пайқамай қолишди. Тулкини қидириб ўрмоннинг нарига тарафига ўтиб кетишди.

Овчиларнинг узоқлашганини сезган тулки кулбадан чиқиб бир сўз демай ўз йўли томон кета бошлади.

Ўтинчи буни кўриб гина қилди.

- Ие, бу қанақаси, мен сени ўлимдан қутқарсам-у, сен бўлсанг раҳмат ҳам айтмай индамай кетаверсанг.

Тулки у томон бурилиб, деди:

- Тўғри, мен миннатдорчилик билдирардим-у, аммо тилинг билан қўлингнинг ҳаракати бир-бирига тамоман терс бўлди-да.

Бу масалдан чиқадиган ғоя албатта, инсонларга ҳам тегишли. Чунки айрим инсонлар оғзида яхши гаплар айтишади-ю, аммо унга зид бўлган ҳолда ёмон ишларга қўл урадилар. Бу одат эса ҳеч қачон инсонларга фойда келтирмайди.

Дилоромой ИСМАНОВА, Андижон шаҳри.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди