Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№11 дан: 14.03.2013

ИСРОФДАН САҚЛАНИШ - БАРАКА КЕЛТИРАДИ

Муқаддас Ислом динимиз таълимотлари бўйича мол-дунё Парвардигори олам томонидан инсонларга берилган неъматлардан бири сифатида қаралади ва дунё ҳаётидаги зийнатлардан ҳисобланади.

Аввало, Яратган зот бандаларга ихтиёридаги мол-дунёларини ҳалол меҳнат ва касблар орқали топишга амр қилган, қолаверса, ҳалол йўл билан топилган мол-мулкни беҳудага сарфламаслик, фойдали ишларга йўналтириш лозимлигини айтади.

Улуғ юртдошимиз Абу Лайс Самарқандий (р.а.) бундай нақл қилдилар: Одамлар тўрт тоифадур: саҳий, бахил, исрофгар, тежамкор.

Сахий одам - дунёдаги насибасини охират учун сақлаб қўйган киши; бахил кимса - дунёда ҳам, охиратда ҳам насибасини қолдирмаган; исрофгар - охират насибасини дунёда ишлатган киши; тежамкор инсон эса дунё ва охиратдаги насибасини олган кишидур.

Исроф деганда фақат маблағ ёки бойлик ва мол-мулкни ноўрин жойларга совуриш тушунилмайди, балки қимматли умри ва бебаҳо вақтини фойдасиз нарсаларга сарфлаш ҳам исрофдир. Исрофга йўл қўйиш Ислом динида улкан гуноҳлардан биридир. Шу боис, ҳар бир ишда тежамкор ва тадбирли бўлиш ҳар биримизнинг бурчимиздир. Машаққатли меҳнатларимиз эвазига топилган мол-мулкни беҳуда сарфлаш ва исроф қилиш масаласи бугун анча долзарб бўлиб қолди. Айниқса, баъзи ҳолларда тўйлар ўтказилишида исрофгарчиликка йўл қўйилаётгани ачинарлидир. Чунки айрим кишилар исрофгарчиликка йўл қўйиб, ўзлари билмаган ва кутмаган ҳолда ғам-ғусса балосига мубтало бўлиб, дунё ва охиратларини бой берадилар.

Ҳадиси-муборакда: "Қарздорликдан сақланинглар, чунки у кечаси сизларга ғам-ғусса, кундузи эса хорлик бўлади", дейилган. Тўй ва аза маросимларини исрофгарчиликка йўл қўймасдан меъёрида ўтказиш матлубдир. Агар ортиқча мол-дунёни маҳаллалардаги муҳтож инсонларга, қабристонлар ободончилиги, йўл ва кўприкларни таъмирлашга, талабаларга ёрдам тариқасида берилса, шубҳасиз, улкан савобга эришамиз.

Ривоятларга кўра, қадимда бир одам донишманддан: "Бошим етишмовчиликдан чиқмай қолди. Маслаҳат беринг, кимдан қарз олай?" - деб сўрабди. Шунда донишманд: "Ўзингдан қарз ол", деб жавоб берибди. Ҳалиги одам ҳайрон бўлибди: "Ўзимдан қандай қарз оламан", деб сўраса, "Исрофгарчиликка чек қўй, пулингни тежаб ишлат, шунда аҳволинг ўнгланади", мазмунидаги жавобни олган экан.

Келтирилган ривоятдан замондошларимиз ибрат олсалар, нур устига нур бўлади.

Аллоҳ таоло барчаларимизни исрофдан сақланадиган, ўзининг ажру савобларига сазовор бўладиган бандалари қаторида бўлишлигимизни насиб этсин.

Салимжон ЮНУСОВ,

Избоскан туманидаги "Умар ибн Хаттоб" жомеъ масжиди имоми.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди