Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№11 дан: 14.03.2013

УМРБОҚИЙ ҚАДРИЯТЛАРИМИЗ

КЎЧАТ ЭКИБ, БОҒ ЯРАТАЙЛИК

Баҳор, Наврўз янги фаслнинг бошланиши, табиатнинг уйғониши, деҳқончилик ҳосилига асос қўйилиши жиҳатидан асрлар давомида жуда кўп халқларда, хусусан, бизнинг юртимизда ҳам катта тантана билан нишонланади. Мир Алишер Навоий ҳазратлари ҳам: "Ҳар тунинг Қадр ўлубон, ҳар кунинг ўлсун Наврўз, деб бу кунни алоҳида ёд этганлар. Шамсий йил ҳисобида йилнинг биринчи куни Наврўз (янги кун) деб аталади. Наврўз деҳқончилик ишларининг, янги мавсумнинг бошланиши саналади. Наврўзда оммавий халқ сайиллари уюштирилади, янги униб чиққан кўкатлардан кўксомса, кўкчучвара, шунингдек, сумалак, ҳалим каби тансиқ таомлар пиширилади.

Юртимиз Мустақилликка эришгач, кўплаб қадим қадриятларимиз қатори Наврўз байрами ҳам қайта тикланди, янгича мазмун касб этди. Ушбу байрам мамлакатимизда умумхалқ байрамларидан бири сифатида кенг нишонланади. Ҳар йили барча шаҳар ва қишлоқларимизда байрам сайиллари, томошалар, турли тадбирлар ўтказилиши, меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари, якка-ёлғиз кексалар, ногиронлар, муҳтож кишилар ҳолидан хабар олишдек эзгу ишлар амалга оширилиши анъанага айланган.

Ислом шариати ва унинг таълимотлари ҳаётимизнинг барча томонларини тўла қамраб олган. Хусусан, дехқончилик, ризқ-рўз яратиш борасида ҳам жуда кўп гапирилади. Қуръони Карим ва ҳадисларда Ҳазрати Расули Акрам (с.а.в.) умматларини деҳқончилик қилишга алоҳида қизиқтирганлар. Зеро, деҳқончилик ҳаёт таянчи ва устунидир. Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в.) марҳамат этиб бундай деганлар: "Бирон-бир мусулмон киши бир дарахт ўтқазса ёки бир нарса экса, бас ундан қуш ёки инсон тановул этиб, манфаатланса, шу сабабдан у киши эҳсон қилган савобига эришади".

Бу Ҳадиси шарифдан кўчат ёки экиндан фойда келиб турса, ўша инсон вафот этиб кетган бўлса ҳам унга қиёматгача савоб бориб туриши билдирилмоқда. Шу ўринда айтиш жоизки, юртимизнинг барча гўшаларида ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишлари айни қизиган бугунги кунда ҳар биримиз ўзимиз яшаб турган жойларга, маҳаллаларга турли дарахт кўчатларини экиб обод қилсак, бундан нафақат инсонлар, балки ҳайвонлар ва қушлар ҳам манфаат топади, қолаверса, биз ана шу савобли ишимиз билан Яратганнинг ажру мукофотига сазовор бўламиз.

Демак, барчаларимиз ҳиммат камарини маҳкам боғлаб, турли мевали ва манзарали дарахтлар экиб, юртимизни жаннатмисол, гўзал ва чиройли бўлиши йўлида ғайрат қилишимиз лозим.

Улуғбек ЙЎЛДОШЕВ,

Асака тумани.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди