Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№12 дан: 21.03.2013

МАСЛАҲАТЧИЛАР ҲАЁТИДАН

ЮКСАК ИШОНЧ МАСЪУЛИЯТИ

Избоскан тумани Ойбек номли маҳалла фуқаролар йиғини маслаҳатчиси Шоирахон Холдоровани маҳалладошлари тиниб-тинчимас, хотин-қизлар қалбига йўл топа оладиган куюнчак аёл, дея таърифлашади.

Дарҳақиқат, маҳалла аҳли корига яраш, улар билан елкама-елка ишлаш маслаҳатчи учун фахр бўлса, бир томони масъулият юклайди.

Маҳаллада 3 минг 917 нафар аҳоли яшаса, шундан 2 минг 32 нафари аёллардир. Шоирахон уларнинг феъл-атворига қараб муомалада бўлади, йўриғига солади. Бу борада кўпни кўрган онахонлар билан ёшларнинг давра суҳбатларини ташкил қилишга ҳаракат қилади. Хотин-қизлар, ёшлар ўртасида ахлоқий тарбия масалалари ва оила мустаҳкамлигини таъминлаш бўйича тарғибот, ташвиқот ишларини олиб бориш, камхарж оилаларга моддий, маънавий ёрдам кўрсатиш ҳам доимий юмушларидан бири.

- Маслаҳатчи бўлиб фаолият кўрсатаётганимга ҳам 7 йил бўлиб қолди, - дейди Шоирахон. - Маҳалладошларим билан опа-сингилдай, туғишганлардай яқин бўлиб кетганмиз. Шунинг учун айниқса, аёлларимиз ўзларини қийнаган муаммолар хусусида бемалол кўнгил очади. Турмушда учраб турадиган айрим муаммо ва камчиликларни эса маҳалла фаоллари Матлуба опа Тиллабоева, Муқаддамхон опа Қодирова, Рўзихон опа Норматова, Обиджон ака Орифов, Олимжон бува Мамажоновлар билан баҳамжихат хал қилиб келяпмиз.

Маҳаллада ёшлар ўртасида миллий ва умуминсоний қадриятлар ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, ўсмир ёшдаги қизларни ҳаётга тайёрлаш, янги турмуш қураётган оилалар билан ишлаш, мактабни битираётган йигит-қизларни муайян касб-ҳунарга йўналтириш бўйича ҳам кенг қамровли тадбирлар олиб борилмоқда.

Ушбу маҳалла фаоллари ўзаро меҳр-оқибатни янада кучайтиришга хизмат қиладиган турли таклиф ва ташаббусларни илгари сурадилар. Улар маҳалла аҳли томонидан қўллаб-қувватланганидан сўнг амалга оширилади. МФЙ раиси, маслаҳатчи эса буларнинг барчасига бош-қош. "Мактаб, маҳалла, оила" ҳамкорлигида мунтазам ўтказиб келинаётган тадбирлар доирасида маҳалла аҳлига, айниқса ёшларга мамалакатимизда турли соҳаларда олиб борилаётган ислохотлар фуқаролар учун йилдан-йилга кенг имкониятлар яратилаётгани ҳаётий мисоллар орқали тушунтириб борилади.

Айниқса, маҳаллада тўй ва маросимларни камчиқим қилиб ўтказишда Мақсудахон опа Зубарова сингари дастурхончи, Оминахон Мирзаолимова каби отинойиларнинг хизматлари катта бўляпти. Уларнинг ёрдамлари билан "йигирма", "қирқ", "эллик икки" деган ортиқча маросимларга чек қўйилди.Тўйлар ҳам икки-уч кунлаб эмас, бир кунда ўтказиладиган бўлди. Бу маросимларнинг тартибга тушганидан маҳалла аҳлининг ўзи ҳам хурсанд.

Шунингдек, маҳалла хотин-қизлари ўртасида миллий ҳунармандчилик намуналаридан бўлган тўн, кашта, парда тикиш, кўрпа-тўшак тайёрлаш анъана тусини олган. Фотимахон Абдураҳмонова, Зулфизархон Аҳмедова, Гулнорахон Тиллабоева сингари онахонларимиз қизларга ўз ҳунарларини ўргатиш жараёнида оила, катта ҳаёт сабоқларини сингдириб боришади. Бирор касб-ҳунарнинг бошини тутган оила соҳиблари хонадонларида доимо тотувлик бўлиши уқтириб борилади.

Ҳа, оила мустаҳкамлигини таъминлаш - барчанинг иши. Ёшларимиз зиммасида оилага тайёрланиш бўлса, ота-оналар зиммасида фарзандларга тўғри тарбия бериш ва уларни муносиб касб эгаси қилиб ўстириш, кенг жамоатчилик, яъни маҳалла фаоллари зиммасида эса ҳар бир оила муаммосини ҳал этишга кўмаклашиш, умуман, аёлларга ҳурмат кўрсатиш, зарур пайтда ҳимоялаш вазифалари бор.

Шундан кўриниб турибдики, юртимизда маҳалланинг жамият ижтимоий, сиёсий ҳаётидаги ўрни ва роли жуда баланд. Маслаҳатчи Шоирахон Холдоровадай маҳалла хотиржамлиги, оилалар тинчлиги, соғлом муҳитни таъминлашга ҳаракат қилаётган фидойи инсонлар меҳнати эл назарида. Юксак ишонч масъулияти уларнинг янада ғайрат билан ишлашга ундайди.

Зумрадхон АБДУЛЛАЕВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди