Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№12 дан: 21.03.2013

ХУҚУҚШУНОС ШАРХИ

ЭКОЛОГИЯ ВА ҲУҚУҚ

Малумки, ХХ асрда дунё миқиёсида фан-техника юқори суратлар билан ривожланди. Аммо бу ривожланиш ва шу асосда ишлаб чиқариш кенгайиши ўз навбатида улкан экологик муаммоларни келтириб чиқарди. Шу сабабли экология бўйича муносабатларни тартибга солишга қаратилган ижтимоий-ҳуқуқий чора-тадбирлар тизими ишлаб чиқилди ва айни кунда амалга оширилмоқда.

Экология ҳуқуқи нима? Бу - табиат билан жамият ўртасида пайдо бўладиган ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий томондан тартибга солишни ўргатувчи соҳадир. Экология ҳуқуқи бугунги кунда Ўзбекистон Республикасининг мустақил ҳуқуқ тизимида ўз ўрни ва салоҳиятига эга бўлган ҳуқуқ соҳаларидан биридир.Бу йўналиш ҳар бир ҳуқуқ соҳасининг моҳияти, тартибга солинаётган ижтимоий муносабатларнинг кенглиги, мураккаблиги, хилма-хиллиги ва ўзига хос хусусиятлари билан бошқалардан ажралиб туради.

Эколигия ҳуқуқи ҳам бошқа ҳуқуқ тармоқлари сингари ижтимоий муносабатларни тартибга солишда бошқа ҳуқуқ соҳаларининг ҳуқуқий қоида-талаблари ва тамойилларидан фойдаланади. Яъни, табиат-жамият тизимидаги глобал аҳамиятга эга бўлган ижтимоий муносабатларни тартибга солишда экологик умум мажбурий аҳамиятга эга бўлган тамойил, усул ва қоида талабларидан, шунингдек, ушбу мураккаб экологик муаммоларни ҳал қилиш, уларнинг ҳуқуқий тартиботини таъминлашда ўзаро боғлик бўлган ҳуқуқнинг бошқа соҳаларининг куч ва имкониятларидан фойдаланади. Чунки, экология ҳуқуқи ҳал қилишга қаратилган экологик муаммолар ва вазифаларнинг кўлами кенглиги, мураккаб ва аҳамиятлилиги сабабли фақатгина жамият ҳаётининг ижтимоий, сиёсий, иқтисодий, маънавий-маданий жабҳаларида мавжуд бўлган барча восита, чора-тадбирларни сафарбар қилиб экологик муносабатларни тартибга солиш мумкин.

Шунинг учун ҳам экологик муаммоларни ҳал қилишга қаратилган ижтимоий муносабатларни тартибга солишда экологик тамойил, қоида, талаблар билан бир қаторда бошқа ҳуқуқ соҳалари, яъни маъмурий, жиноий, фуқаролик, меҳнат ва хўжалик ҳуқуқий восита ва қоида талабларидан фойдаланади.

Экология ҳуқуқи ҳуқуқ тизимининг алоҳида соҳаси сифатида бошқа ҳуқуқ соҳалари билан чамбарчас боғлиқ ҳолда ижтимоий муносабатлар, табиат қонуниятлари, табиий ресурслар, экологик тизим ва компонентларга таъсир этиш, яъни ҳолатининг ёмонлашиши, миқдорининг камайиши, мувозанатнинг бузилиши, турларнинг йуқолиши сингари жараёнларда пайдо бўлади.

Инсон бу табиат маҳсули, унинг бир қисми, табиат қонуниятлари доирасида шаклланади ва ривожланади. Шунинг учун ҳам жамият ўз тараққиётига эришмоқчи бўлса, албатта, табиатнинг муқаддас, устувор қонуниятларини теран англаши, эътироф этиши лозим.

Бугунги кунда табиат қонунларини ўрганиш табиий ресурсларнинг ривожланиши, ўзаро боғлиқлиги даражаси экологик тизимдаги муайян табиий ресурс, тур, компонентлар сифат ва миқдорий ўзгаришлари, уларга бўладиган таъсир доираларини аниқлаш ёки табиат илмини ўрганишда табиий фанлар тизимида ўз йўналиши, хусусиятларига эга бўлган экология фани тобора ривожланиб бормоқда.

Экология ҳуқуқи ўз зиммасига "Табиат-жамият тизими"да турли шакл ва йўналишларда пайдо бўладиган ўзаро таъсирларни барқарорлаштириш, ҳаракат йўналишларини аниқлаш, жамият эҳтиёжларини қондириш меъёрларини ўрнатиш, табиат қонунлари даражасида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш талабларини белгилаш каби масъулиятли вазифаларни юклайди.

Экологик ҳуқуқ, экологик муносабатлар деганда, табиат ва жамият ўртасидаги ўзаро таъсирлар натижасида пайдо бўладиган турли ижтимоий муносабатларни тушунамиз. Бугунги кунда бу муносабатлар учта асосий йуналишга: атроф, табиий муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, шунингдек, аҳолининг экологик хавфсизлигини таъминлашга қаратилган экологик муносабатларга бўлинади.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, юқорида айтилган экологик ҳуқуқий муносабатлар давлат экологик сиёсатининг асосий йўналишларини ташкил этади.

Хулоса килиб айтганда, экология ҳуқуқининг предмети-атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурс-лардан оқилона фойдаланиш ва аҳолининг экологик хавфсизлигини таъминлаш жараёнида пайдо бўладиган ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий томондан тартибга солишдан иборатдир.

Давронбек ҚОСИМОВ,

Андижон вилоят хўжалик судининг судьяси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди