Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№12 дан: 21.03.2013

БИЗНИНГ СУҲБАТ

САЛОМАТЛИГИМИЗНИНГ ЭНГ ЯХШИ ДОРИСИ БУ - МУҲАББАТ

Шоҳиста ишидан келганда уйдаги бақир-чақирдан гаранг ҳолатга тушди. Ўзи кейинги пайтда кимдир озгина овозини кўтариброқ гапирса ҳам юраги хадикланадиган бўлиб қолган.

Унинг ота уйида ҳамма бир- бири билан паст овозда, боз устига жуда мулойим гаплашарди. Келин бўлиб тушган хонадонидаги муҳит эса бунинг акси... Турмушнинг муштига чидаш керак, деб ўрганган Шоҳиста, мушти шудир-да, деб чидашга ҳаракат қилди. Қайнонасининг ҳар бир айтганини сўзсиз бажаришга интилди. Лекин кўнглини топа олмадими, фақат дакки эшитди. Охири кучли руҳий зўриқиш оқибатида соғлигидаги ўзгаришлар уни ташвишга солди. Ўқиган, замонавий фикрловчи келин, психолог билан учрашиб, руҳиятидаги бу ҳолатни енгиш учун тинчлантирувчи дори қабул қила бошлади. Бугунги тўпалонга эса ўша дори сабаб экан. Қайнона келинининг уйидан дорини топиб олиб, маҳаллага жар соларди. Эмишки, бир таниши бу дорини жиннилар ичади, деганмиш.

- Менинг ўғлим энди бир ками жинни билан яшаб, жувонмарг бўладими? Бир кун ҳам яшатмайман, бу келин билан!

Қайнонанинг авзойи атрофдагиларни ҳам зир титратар даражада эди.

Шоҳиста қайнонасига ҳеч нарсани тушинтира олмаслигини англаб етдию, аста орқасига қайтиб, дарвозадан чиқиб кетди.

Оддий тушунмовчилик, келиннинг ўз соғлиғига нисбатан эътибори бир оилани барбод этди. Бу каби ҳолатлар афсуски орамизда кўплаб учраб туради. Ҳўш, нима учун биз танамиз оғриса мутахассисга мурожаат қиламизу, руҳимизнинг оғриғига эътибор бермаймиз? Бугун ана шу каби бир қатор саволларимизга вилоят психоневрология диспансери бўлим мудири, психиатр врач Ихтиёр Насриддинов жавоб беради.

- Афсуски халқимиз орасида руҳий касал тушунчаси жуда салбий жиҳатда қабул қилинади. Бизнинг олдимизга келишга орият қилишлари эса бу энг оғриқли нуқталаримиздан бири. Бу оддий маслаҳатлар, жуда енгил муолажа билан яхшиланиши мумкин бўлган вазиятларни оғир аҳволга тушиб қолишга олиб келади. Оқибатда, дард биздан устун келиш даражасига ҳам етиши мумкин. Ривожланган мамлакатларда эса ҳаётда учраши мумкин бўлган вазиятлардан чиқиш, муаммони ҳал этишда ҳам руҳшунос маслаҳатидан фойдаланиш табиий қабул қилинади.

- Балки бунга қайсидир маънода соҳа вакилларининг ўзлари ҳам айбдордир. Халқнинг келиши эмас, халқнинг ичига кириш керакми..?

- Албатта, кириш керак, лекин бизнинг ҳаракатларимиз юқоридаги каби кўнгилсизликларни юзага келтириши мумкинлиги, бу ишни секин асталик билан амалга ошириш лозимлигини кўрсатади. Бу борада қилинаётган ишлар самарасини беряпти, аммо биз кутган даражада эмас. Асрлар давомида шаклланган тушунчаларни ўзгартириш учун анчагина вақт керак бўларкан. Халқимиз орасида беморни шифокорлардан кўра турли жойларга, ҳар хил амаллар учун олиб боришни афзал билиш ҳоллари учраб туради. Ёки уни иложи борича яширишади. Бизнинг олдимизга эса энг охирги вазиятда келади. Ана унда баъзида бизнинг муолажаларимиз ҳам кор қилмай қолиши мумкин. Бу яна бир нотўғри фикрни шаклланишига олиб келади.

- Шу ўринда муассаса фаолияти ҳақида гапириб ўтсангиз?

- Диспансеримиз 700 ўринга мўлжалланган бўлиб, вилоятимиздаги мазкур йўналишдаги ягона муассаса ҳисобланади. Беморларимизга 620 нафар ходим хизмат кўрсатади.

Болалар, ўсмирлар, эркаклар, аёллар ва қариялар учун алоҳида бўлимлар бўлиб, улар психолог, психиатр, терапевт, невролог назоратида даволанадилар. Шунингдек, иккита очи қ санатория типидаги профилактик ва амбулатор даволаш учун иккита диспансер фаолият олиб бормоқда. Энг муҳими эса дори-дармон таъминотининг бепул эканлигидир.

- Даволаш жараёнида ижобий натижага эришиш учун нималарга эътибор қаратиш керак?

- Ҳисобимиздаги беморларнинг деярли 80 фоизи ининг соғлиги тикланади. Бунда энг муҳими, муолажани тўлиқ амалга оширишдир. Ва яна энг эътиборли жиҳат инсоннинг инсонийлик ҳуқуқларини хурмат қилиш орқали, уни жамиятга қайтаришга интилишдир. Шу ўринда бир фикр, биз деярли танимиз соғлигига қай-ғурамиз, бироқ руҳимизни ёддан чиқарамиз. Аслида танамизнинг саломатлиги кўп жиҳатдан руҳиятимизга боғлиқ. Руҳиятимизнинг соғлиги эса ҳаётга бўлган муҳаббат билан белгиланади. Ана ўша муҳаббат энг яхши дори ва энг катта бахтдир.

Моҳидил МАМАСОЛИЕВА суҳбатлашди.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди