Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№12 дан: 21.03.2013

БАҲОР МАЛИКАСИ

Навбаҳор очилди гуллар, сабза бўлди боғлар,

Суҳбат айлайлик келинглар, жўралар, ўртоқлар.

МУҚИМИЙ.

Баҳор - табиатнинг гўзал фасли, Наврўз эса баҳор маликасидир.

Баҳор келиши билан табиат гўзаллашиб, ўзининг бахмал либосини кияди, кишилар қалбини табиат гўзалликларидан баҳраманд қилади. Баҳорнинг илк кунларида нишонланадиган Нав-рўзи олам қадимдан байрам қилиб келинади. Буни биз ХIV асрда яшаб ижод этган мавлоно Лутфий ўз достонига "Гул ва Наврўз" деб сарлавҳа қўйганлигидан ҳам билишимиз мумкин.

У ёзади:

Янги йилнинг бошинда рўзи

Наврўз,

Садафдин чиқди бир дури

Шабафрўз.

Наврўз байрамини Марказий Осиё халқлари эски форс календари ҳисоби билан фарвардин ойининг биринчи кунида (бу ҳисоб мелоднинг 21 мартига тўғри келади) ўтказар эди. Янги йил ҳам Наврўз кунидан бошланади. Наврўз байрами одатда тун ва куннинг бир-бирига тенглашган пайтига тўғри келади.

Наврўз дунёнинг кўплаб мамлакатларида ҳозирда ҳам жуда зўр тараддуд ва шодиёналар билан ўтказилади. Наврўзни, айниқса, Афғон аёллари алоҳида байрам қилишади.

Ўз даврида ана шу жараённи кузатган Фурқат ўз ижодида: "Ўсмадин қошлар таранг, қўллар хинодин лоларанг!" дея баён этади. Демак, Афғонистон аёллари ўсма қўйишиб, ўзларига оро берар - байрамни хушнудлик билан кутиб олар эканлар.

Шунингдек, въетнамликлар ҳам Наврўз байрамини ўзига хос одат билан нишонлайдилар. Улар шу куни қариндош-уруғларининг ва ота-боболарининг қабрларини зиёрат қилишади. Йилнинг қолган кунлари ҳам ана шу байрам кунларидек ўтсин, деган мақсадда ҳамма мулойим, ширинсухан бўлади. Наврўз кунида гули энди очилиб келаётган шафтоли дарахтининг шохчасини, айниқса, ёшлар бир-бирига тақдим этиш одат тусига кирган. Оила аъзолари яқин қариндошлари билан биргаликда узоқ вақт гулхан атрофида ўтириб, бир-бирларига ҳикоя, қизиқарли эртаклар ва ҳангомаларни гапириб беришади. Эътиборли томони шундаки, въетнамликлар ўзларини туғилган кунларидан эмас, балки Наврўз (янги йил) кунидан бошлаб бир ёш улғайган ҳисобланишади. Сабаби, улар табиатдаги барча нарса баҳордан ўсишга, улғайишга киришади, деб биладилар.

Табиатшуносларнинг айтишларига қараганда, Марказий Осиё халқлари табиатдаги бир қатор ўзгаришларга қараб Наврўзнинг кириб келишини билишган. Масалан, деҳқон ва чорвадорлар "Йилқичи" деб аталувчи қушнинг сайраши, қурбақанинг овозига қараб Наврўз келганлигини билишган. Ҳақиқатан ҳам Наврўз келиши билан табиат уйғонади, гиёҳлар бўй кўрсатади, қир-адирлар лола гиламлар билан бурканади.

Серқуёш ва мустақил Ўзбе-кистонимизда эса Наврўз байрами катта тантана билан кенг нишонланади.

Ёқубжон ТОШПЎЛАТОВ,

Андижон Давлат университети доценти, фалсафа фанлари номзоди.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди