Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№12 дан: 21.03.2013

ЭЗГУЛИК БАЙРАМИ

Она юртимизга баҳор ташриф буюрди, баҳор билан бирга Наврўзу олам кириб келди. Биз баҳор ҳақида гапирар эканмиз, унинг гултожиси бўлган, энг қадимий ва миллий қадриятимиз ҳисобланган Наврўз ҳақида сўз айтмаслик мумкин эмас.

Наврўз тарихи қадим даврларга бориб тақалади. Ўша пайт-ларда Зардуштийларнинг еттита байрами мавжуд бўлиб, уларнинг еттинчиси Наврўз ҳисобланган. Байрам арафасида аждодларимиз етти хил дон - буғдой, арпа, нўхот, жўхори, гуруч, мош, ловиядан таомлар тайёрлашиб, яқинларига тарқатишган.

Баҳорда ҳамма нарса ўзгаради, она замин бағридан майсалар аста бош кўтаради. Наврўзни ҳамма интиқу интизор бўлиб, орзиқиб кутиб олишган. Халқимизда "Яхши одам кўзидан, яхши йил - Наврўзидан маълум" деган мақол бор. Шу боис ҳам Наврўз минг-минг йиллардан буён улуғланиб келинаётган халқимизнинг бебаҳо урф-одат ва анъаналари, қадим қадриятларидан биридир. Баҳор, Наврўз - миллатимизнинг ўзлигига айланган, яхши ниятлар фасли, яратувчилик ва олижаноб туйғулар мавсуми десак, асло янглишмаймиз. Наврўз байрамида қалбларимизда меҳр-мурувват, саховат ва эзгулик туйғулари жўш уради. Наврўз кишиларни бирлаштирувчи, дилларни дилларга боғловчи байрам. Наврўзнинг илк кунида дилда ажиб эзгу тилаклар туғён уради. Бу фаслнинг хислатларини санаб адоғига етиш, унинг гўзаллигини таърифлаш мушкул. Дошқозонларда сумалак пиширилиб, халққа тарқатилади, қариялар келаётган йилимиз мўл-кўлчилик, бахт ва омад йили бўлсин, дея эл-юртга тинчлик-омонлик тилаб, дуога қўл очишади.

Қадимда одамлар Наврўз куни ҳаётингиз қантдай ширин бўлсин, ўзингиз доимо гулдай яшнаб юринг, деган яхши ният билан бир-бирларига турли ширикликлар, гуллар улашган. Наврўз тонгида ким гапиришдан олдин уч қошиқ асал истеъмол қилиб, ортидан уч бўлак хушбўй мум еса, кўп касалликлардан фориғ бўлади, деб ҳисоблаганлар.

Бугун она табиат ҳам уйғонмоқда. Замин узра баҳорий насим эса бошлаган, дарахтлар куртак ёзмоқда. Шўх учаётган қалдирғочларнинг саси юракларда ажиб бир ҳис уйғотади. Табиат атрофга яхшилик сепини ёйган, баҳорий илиқлик ҳар бир хонадонга, ҳар бир қалбга қувонч олиб келган дамда биз Наврўзу оламни нишонлаймиз.

Мамлакатимизда аждодларимиз меросини тиклаш ва янада ривожлантиришга алоҳида эътибор ва ғамхўрлик кўрсатилмоқда. Буюк аллома ва азиз авлиёларимиз муқаддас қадамжоларини таъмирлаш ва ободонлаштириш, уларнинг бой маданий меросларини ўрганиш, ёшларимиз онгига халқимизнинг бой илмий-маданий меросини сингдириш борасида жуда катта ишлар амалга оширилмоқда. Юртимизда барча жабҳаларда рўй бераётган ўзгаришлар, одамларнинг қалби, онгу шуурида акс этаётган меҳр-оқибат, мурувват, бағрикенглик каби инсоний фазилатлар юртдошларимизнинг эртанги кунга бўлган ишонч билан яшаётганлигини англатади.

Баҳор фаслида юртимиз мўъжизакорлиги кўнгилларни ошуфта этади. Шунинг учун бўлса керак-да, баҳорни бутун борлиқ ўзгача тараддуд, ўзгача интиқлик билан кутади. Шундай жаннатмакон юртда яшаш биз учун бахт, ифтихор. Баҳор бизга гўзаллик ҳадя этса, Наврўз эзгу ишлар сари ундайди.

Халқимиз тинч-осойишта яшамоқда. Ҳар бир юртдошимиз эрта тонгда хотиржам уйғониб, ана шу тинчлик, хотиржамлик учун шукр қилади, бир-бирлари билан юз кўришганда "Ассалому алайкум" дея яхши ниятларини изҳор этадилар. Ана шундай аҳиллик бўлган, меҳр-оқибат улуғланган озод ва обод юртимиз янада гуллаб, яшнайверади.

Сурмахон

ИСМОИЛОВА,

АДУ ўқитувчиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди