Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№12 дан: 21.03.2013

САЛОМ СЕНГА НАВРЎЗИ ОЛАМ

Наврўз - бу сўз уйғониш, яшаш, яшнашни билдиради. Наврўз - табиатни уйғониши билан дилларни яшнатиш фасли дейилади. Халқимиз узоқ ўтмишдан буён эъзозлаб, ҳурмат ила кутиб олаётган миллий қадрият, урф-одатлар байрами.

Неча-неча асрлар давомида бу анъана ўтказилмоқда. Минг йиллардан бери тун ва кун азалий қонуният асосида бир-бири билан ўрин алмашиб келади. Ер ва қуёш ҳам коинот қонунига қатъий амал қилган ҳолда ҳаракатланаверади. Наврўз байрами баҳорда тун ва кун тенг келган пайтда нишонланади. Шу боис, Наврўз ҳам борлиқнинг азалий қонунлари сингари даҳлсиздир. Ўзбекистонда юртбошимиз Ислом Каримовнинг сайи ҳаракатлари туфайли миллий байрамимиз яна ўзимизга қайтди. Ҳали коммунистик тузум ҳукмронлиги барҳам топмаган бир пайтда 1990 йилнинг 2 майида Наврўз - ҳалқ байрамини ўтказиш тўғрисидаги тарихий ҳужжат имзоланди. Кўнгилга хуш кайфият ато этувчи кўклам шаббодаси, қуёшнинг илиқ нурлари қишнинг заҳрини олиб қочди. Қушларнинг сайрашлари осмоннинг кўм-кўк мусаффолиги, куртак чиқараётган дарахтлар, ҳамма-ҳаммаси табиат уйғонганлигига далил.

Наврўз келди, гулларга

тўлди ён-атроф,

Дарахт куртак очди,

гуллади шаффоф

Туйғулар жонланди,

қайтадан яна,

Ассалом эй Наврўз, сенга

минг тавоф.

Баҳор гўё латиф, нафис

келинчак,

Анҳор боғ қўйнида биллур

беланчак.

Наврўз эса янги орзу-ла отган янги тонг, янги кун, янги йил демак!

Барчамиз орзиқиб кутадиган ва катта хурсандчилик, шодиёна билан ўтказиладиган Наврўз байрами биз учун ҳаёт абадийлиги, табиатнинг қудрати ва чексиз саховатининг ҳамда минг йиллик миллий қиёфамиз, олийжаноб урф-одатларимизнинг бетакрор ифодаси бўлиб қолаверади.

Наврўзи олам - муборак бўлсин азиз юртдошлар!

Юлдузой

ЎРМОНОВА,

Зулфия номидаги давлат мукофоти соҳибаси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди