Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№12 дан: 21.03.2013

ҚАДРИЯТ

СУМАЛАК

Ўзбеклар дастурхони доимо тўкин-сочин.Ноз-неъматларга тўла.Сумалак эса дастурхон кўрки, зийнати. У ҳамиша дастурхон тўрида.

Сумалак халқимизнинг энг азиз, энг муқаддас таоми. У қадим-қадимдан ардоқланиб келинади, эъзозланади. Ер ўчоққа тинимсиз олов ёқилади. Дошқозон биқирлаб қайнайди.Узун сопли капгир қозонда тинимсиз айланади, айланаверади. Айни шу дамлар энг бахтиёр, энг унутилмасдир. Яхшилик ният қилинади, тинчлик - омонлик сўралади.Орзулар ижобат бўладиган кун - бу кун.

Қозон бошида кариялар онахонлар бош-қош бўлишади. Ҳеч ким бекор турмайди. Ҳаракатда-баракат, дейишади шу куни улар. Кимдир сув келтиради, яна кимдир ўчоққа ўтин ташлайди. Болалар чопқиллаб-чопқиллаб ўйнашади. Қизлар хурсандчиликларидан сочларига тол баргларидан жамалаклар тақишади. Йигитлар қизларга пинхона боқишади. Кўзлар сўзлашади. Сумалакни соғинган кўнгиллар ўйин-кулгуларга ошиқишади. Чилдирма чалинади, лапарлар, ашулалар дилларга хузур бағишлайди. Ўйин-кулгу тонггача давом этади. Сумалакли қозон бошида аразу-гиналар унутилади. Одамийлик,меҳр-муҳаббат, қадр-қиммат, иззат-икром, ҳурмат туйғулари жўш уради.

Эрта тонг. Сумалак очилади. Пиёлаларга, сопол косаларга, турли гулли чинниларга қуйилади. Кексаларга, ота-оналарга, қариндошларга, беморларга улашилади. Ҳатто кўчадаги нотанишлар ҳам сумалаксиз қолишмайди...

Сумалак-яхшилар оши, яхшилик оши, яхшиликдан нишона ҳамиша.

Абдураҳим БОЗОРБОЕВ,

Марҳамат тумани.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди