Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№15 дан: 11.04.2013

"ВАЗИФАЛАР БЕЛГИЛАБ ОЛИНДИ"

Бобур номли вилоят ахборот кутубхона марказида Ўзбекистон халқ демократик партияси Андижон вилоят кенгашининг IX пленуми бўлиб ўтди.

Пленумда ЎзХДП Андижон вилоят кенгаши аъзолари, олий мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракция аъзолари, ЎзХДП марказий кенгаши масъул ходимлари, халқ депутатлари маҳаллий кенгашлардаги партия депутатлик гуруҳлари раҳбарлари, партия фаоллари, ёшлар иштирок этдилар. Йиғилишни ЎзХДП вилоят кенгаши раиси М. Юлдашев олиб борди.

"Обод турмуш йили" ва партия дастурий мақсадларидан келиб чиққан холда ЎзХДП ташкилотлари, депутатлари ва депутатлик гуруҳларининг партия электорати мақсадлари билан боғлиқ ижтимоий вазифаларни ҳал қилишдаги иштирокини кучайтириш масалалари муҳокама қилинди. Аҳоли бандлиги ва касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини иш билан таъминлашда партия ташкилотлари ҳамда депутатлик гуруҳларининг ҳамкорлигини кучайтириш, ЎзХДП "Истиқбол ёшлар" ва "Фаол аёллар" қаноти фаолияти самарадорлигини ошириш хусусида атрофлича сўз юритилди.

Йиғилиш якунида партиянинг янги аъзоларига аъзолик гувоҳномалари топширилди.

С. ҚОСИМОВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди