Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№15 дан: 11.04.2013

МАЪМУРОБОДЛИК ҚИЗЛАР ЗАФАРИ

Қўрғонтепа туманида 1997-1999 йилларда туғилган қизлар ўртасида қўл тўпи бўйича вилоят очиқ турнири бўлиб ўтди. "Обод турмуш йили"га бағишланган бу турнирда шаҳар ва туманлардан жамоалар қатнашдилар.

Турнирнинг Маъмуробод қишлоғида ўтказилиши бежиз эмас. Чунки қишлоқнинг гандболчи қизлари вилоят терма жамоаси асосини ташкил этади. Улар ўтган йили Навоий вилоятида ўтказилган "Умид ниҳоллари" спорт ўйинларининг республика финал босқичида фахрли 2-ўринни эгаллашиб, совриндорлар орасидан муносиб жой олдилар.

Майдон эгалари ҳисобланган маъмурободлик қизлар маҳорат бобида устун эканликларини кўрсатди. Улар турнирда иккита жамоа бўлиб қатнашдилар. Ўтказилган учрашувларда "Маъмуробод-1" жамоаси барча рақибларидан устун келиб, турнир ғолиби бўлди.

Асака тумани гандболчи қизларига 2-ўрин, 3-ўрин эса "Маъмуробод-2" жамоасига насиб этди.

Ғолиб ва совриндорлар диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирландилар.

М. КАРИМОВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди