Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№15 дан: 11.04.2013

МАСЛАҲАТЧИЛАР ҲАЁТИДАН

МАСЛАҲАТЧИНИНГ ШАРАФЛИ МАСЪУЛИЯТИ

Юртбошимиз: "Маҳалланинг ҳар қандай масалани ечишга қурби етади.Нега деганда, энг адолатли ижтимоий шароит, вазият фақат маҳаллада бўлиши мумкин. Ҳеч бир корхона, ҳеч бир давлат идораси ёки жамоат ташкилоти бу борада маҳалла билан тенглаша олмайди" дея маҳаллага таъриф берганди.

Бундан кўриниб турибдики, жуда кўп муамммолар маҳаллада ўз ечимини топади.

Избоскан тумани, Пойтуғ шаҳар А. Навоий номли маҳалла фуқаролар йиғини тумандаги энг намунали масканлардан биридир.Фаридахон Азизова мана саккиз йилдирки, мазкур маҳаллада диний-маърифат ва маънавий ахлоқий масалалар бўйича маслаҳатчи бўлиб ишлаб келмоқда.

Маҳаллада 2 минг 179 нафар аҳолининг аксариятини хотин-қизлар ва ёшлар ташкил этади. Ҳудуддаги ҳар бир хонадон аҳлининг орзу-ўйлари, муааммолари маслаҳатчининг эътиборида. У имкон қадар ҳар бир оилада бўлиб, уй бекалари билан алоҳида суҳбатлашади, маслаҳатлар беради.

- Президентимиз, ҳукуматимиз, республика хотин-қизлар қўмитаси олдимизга қўйган вазифалар атрофида жипслашиб ишлаяпмиз, - дейди Фаридахон. - Мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар оилаларимиз бахти, истиқболи учун хизмат қилмоқда. Мен ҳар бир ишда маҳалламиз фаоллари Юлдузхон Қосимова, Дилоромхон Қосимова, Ашурхон Мамажонова, Мамлакатхон Муҳитдинова, Тўхтахон Хусанова, дастурхончимиз Машрабхон Маҳмудова, отинойи Илтифотхон Сотқиноваларга суяниб иш тутаман. "Маслаҳатчи" деган номнинг масъулиятини ҳис қилиб яшаш ва ишлаш менга завқ беради.

Фаридахон миллий қадриятларимизни одамлар тафаккурига сингдириш, фуқаролар фаоллигини ошириш, маҳаллани ободонлаштириш ишларида ҳамиша фидойилик кўрсатади. Шунингдек, маҳалла аҳлини иш билан таъминлаш ва бошқа соҳаларда ҳам кенг қамровли ишларни амалга ошириб келмоқда. Хусусан, оилавий тадбиркорлик, касаначилик, маиший хизмат кўрсатиш каби соҳаларда ижобий натижаларга эришилмоқда. Умидахон Тожибоева, Манзурахон Усмонова, Хадичахон Исмонова, Сотқиной Деҳқонова сингари тикувчи, дўппидўз аёллар авлоддан-авлодга ўтиб келаётган ҳунарларини ёшларга ўргатиб, кўплаб ишчи ўрин яратмоқдалар.

Фаридахон маҳалла хотин- қизларининг соғликлари ҳақида ҳам қайғуриб, "Ҳар бир аёл тиббий кўрикдан ўтиши керак, "- дейди. Шундагина аёл ўз соғлиги ҳақида ўйлайди.

Қизларни оилага тайёрлаш ва маҳалла аёллари ўртасида ҳуқуқий саводхонлик, тиббий маданиятни оширишда ҳам маслаҳатчининг иш услубига ҳавас қилгулик.

- Бир болага етти қўшни ота-она деб бекорга айтишмаган, - дейди Фаридахон. - Демак, инсон ёнидаги одамга бепарво бўлмаслиги керак. Биз ҳамма жойда ана шу шиорга амал қиламиз. Маҳалла болаларининг ҳаётини яқиндан ўрганган маслаҳатчи қийналмайди. Оғриқ нуқтасини билиб, малҳам суради.

Ҳа, Фаридахон Азизова ана шундай ёшу кексанинг юрагига йўл топа олган, тўғрисўзлиги, куюнчак ва самимияти билан эл ҳурматига эриша олган маслахатчилардан. Ўз маҳалладошларининг қувончу ташвишларига шерик бўлмоқ ва энг муҳими, маҳалладошлари ишончини оқламоқни шараф деб биладиган шундай фидойи инсонлар кўпаяверсин.

Зумрадхон АБДУЛЛАЕВА


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди