Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№15 дан: 11.04.2013

2013 ЙИЛ - ОБОД ТУРМУШ ЙИЛИ

АНДИЖОНДА САЛОМАТЛИК БАЙРАМИ

Вилоятимизда Бутунжаҳон саломатлик куни муносабати билан "Юқори қон босими - артериал гипертониянинг олдини олайлик" шиори остида саломатлик байрами бўлиб ўтди.

Истиқлол йилларида юртимизда халқимиз саломатлигини мустаҳкамлаш, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизмат сифати ва савиясини юксалтириш, айниқса, она ва бола соғлигини муҳофаза қилиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, юртбошимизнинг 2009 йил 13 апрелдаги "Оналар ва болалар соғлигини муҳофаза қилиш, соғлом авлодни шакллантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ҳамда 2009 йил 1 июлдаги "2009-2013 йилларда аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом бола туғилиши, жисмоний ва баркамол авлодни вояга етказиш борасидаги ишларни янада кучайтириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари Дастури тўғрисида"ги қарорлари асосида олиб борилаётган ишлар натижасида кейинги йилларда халқимиз саломатлигини муҳофаза қилиш, тиббий муассасалар моддий-техника базасини яхшилаш ишлари тубдан яхшиланди.

Андижон вилоятида ҳам бу борада муайян ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида ўтказилган "Саломатлик байрами" тадбирлари ана шундай хайрли ишларнинг ёрқин намунасидир. Тадбирда 2650 нафар врачлар, 12000 нафар ўрта тиббиёт ходимлари томонидан кўплаб фуқаролар тиббий кўрикдан ўтказилди, кенг кўламли тарғибот ишлари олиб борилди.

Саломатлик байрамига тайёргарлик доирасида 1-5 апрель кунлари вилоятдаги мурувват, меҳрибонлик уйлари, ногиронлар таълим оладиган махсус мактаб-интернатларда, шунингдек, вилоятда истиқомат қилаётган юз ва юз ёшдан ошган нуронийлар хонадонларида тиббий кўриклар ташкил этилди. Соғлом турмуш тарзини тарғиб этишга қаратилган тадбирлар умумтаълим мактаблари, академик лицейлар ҳамда касб-ҳунар коллежларида ҳам бўлиб ўтди. Умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида эса соғлом турмуш тарзи мавзусида иншолар танлови ўтказилди.

Асосий байрам тадбири Андижон шаҳридаги Алишер Навоий номли маданият ва истироҳат боғида бўлиб ўтди. Тадбир очилишида вилоят ҳокимининг ўринбосари, вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси Манзурахон Юнусова иштирок этиб, барчани ана шу байрам билан муборакбод этди.

Тадбирда вилоят тиббиёт тизимидаги барча даволаш-профилактика муассасалари, Андижон давлат тиббиёт институти, институт клиникаси мутахассислари, хусусий тиббий муассасалар вакиллари иштирок этиб, аҳолининг саломатлигини кўрикдан ўтказдилар, тарғибот ва тушунтириш ишларини олиб бордилар. Бундан ташқари, юртимиздаги ва хорижий фармацевтика компаниялари ўз маҳсулотлари билан қатнашдилар. Улар томонидан соғлом турмуш тарзи ва дори-дармонлар тарғиботига оид 10 минг нусхага яқин реклама проспектлари, буклетлар тарқатилди. 5 миллион сўмлик дори воситалари, 4 миллион сўмлик ширинлик ва салқин ичимликлар аҳолига бепул тарқатилди.

Тадбир доирасида ёш спортчиларнинг кўргазмали чиқишлари ва соғлиқни сақлаш ходимлари ўртасида ўтказилган стол тенниси мусобақалари, пархез таомлар танлови ўтказилди. Тиббиёт муассасалари томонидан аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мавзусида, шу билан бирга, умумтаълим мактаблари, лицей ва коллежлар ўқувчилари томонидан гиёҳванд-ликнинг олдини олиш, соғлом турмуш тарзини акс эттирувчи кўргазмалар ташкил этилди.

- Саломатлик байрами доирасидаги тиббий кўрикларга вилоятдаги тиббий муассасаларнинг тажрибали шифокорлари, профессорлар жалб этилди, - дейди вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Миркомил Отахожиев. - Шифокорларимиз томонидан соҳа йўналишлари бўйича тадбирга ташриф буюрган аҳолига бепул хизмат кўрсатилди.

Дарҳақиқат, шифокорлар текширувидан ўтган фуқароларга тегишли маслаҳат ва тавсиялар, бир гуруҳ фуқароларга эса даволаниш учун шифохоналарга йўлланмалар берилди. Бундан ташқари, "Проскан-2000" кўчма рақамли флюрография аппарати ўрнатилиб, бир неча жойларда УЗИ, ЭКГ, рентген, эндоскопия кўруви ҳам ташкил этилди.

- Саломатлик кунига бағишланган ушбу тадбирга набирамни тиббий кўрикдан ўтказиш учун олиб келдим, - дейди Андижон шаҳридаги Тўққизариқ маҳалласида яшовчи Шаҳзодахон Матғиёсова. - Тажрибали болалар шифокори кўригидан ўтдик, зарур маслаҳат ва тавсиялар олдик. Ҳукуматимизга, шундай ҳайрли ишларга бош-қош бўлган инсонларга раҳмат. Халқимизга яратиб берилаётган бу каби имкониятлардан жуда ҳам мамнунман.

Саломатлик байрамига ташриф буюрган юртдошларимизнинг қайси бири билан суҳбатлашмайлик, шифокорлардан зарур маслаҳат ва тавсиялар олаётганликларини, юртимизда инсонлар саломатлигини сақлашга берилаётган эътибор ва ғамхўрликдан беҳад мамнун эканликларини изҳор этдилар.

- Бугунги тадбирда марказимиз шифокорлари томонидан 150 нафардан зиёд аёллар кўрикдан ўтказилди, - дейди "Она ва бола" скрининг маркази шифокори Дилфузахон Ғофурова. - Уларга зарур тавсия ва маслаҳатлар берилди. Бундан ташқари, оилада соғлом турмуш тарзини шакллантириш, фуқароларнинг тиббий маданияти ва саводхонлигини юксалтириш борасида кенг кўламли тушунтириш ва тарғибот ишлари ўтказилди. Хусусан, турли хасталиклар келиб чиқишининг олдини олиш, соғлом турмуш тарзига амал қилиш кўникмаларини шакллантиришга оид 1,5 мингга яқин буклет ва адабиётлар тарқатилди.

Саломатлик байрами доирасида "Ҳамшира-2013" кўрик-танлови вилоят босқичи, шунингдек, Бутунжаҳон саломатлик кунига бағишланиб ўтказилган турли кўрик-танловлар, спорт мусобақалари ғолибларини тақдирлаш маросимлари ҳам бўлиб ўтди. Тадбир сўнггида истироҳат боғи амфитеатрида санъат усталарининг катта концерт дастури намойиш этилди.

Юксак савияда ташкил этилган "Саломатлик байрами" тадбирларида вилоят бўйича 176 минг нафар фуқаро иштирок этди, уларнинг 98 минг нафарига 26 та ихтисослик бўйича тиббий маслаҳатлар берилди, улар билан суҳбатлар ўтказилди. 82500 нафар фуқаро тиббий текширувлардан ўтказилди. Тиббий кўрик натижасида турли касалликлар борлиги аниқланган фуқароларга амбулатория-поликлиника шароитида даволаниш тавсия этилди, шунингдек, 630 нафар кишига шифохоналарга йўлланмалар берилди, 78 нафар киши эса шифохоналарга ётқизилди.

Саломатлик байрами аҳолининг саломатлигини муҳофаза қилишга, тиббий маданиятини юксалтиришга, соғлом турмуш тарзини шакллантиришга хизмат қилди, қолаверса, юртимизда инсон омилига эътибор ҳамиша юқори, унинг манфатларини ҳимоя қилиш эса юртимиз сиёсатининг устивор йўналишларидан бири эканлигининг ёрқин намунаси бўлди.

Фахриддин

ИБАЙДУЛЛАЕВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди