Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№15 дан: 11.04.2013

2013 ЙИЛ - ОБОД ТУРМУШ ЙИЛИ

"ОЛТИН ТЎЙ" НИНГ ОЛТИН ОНЛАРИ

Қўрғонтепа шаҳри Усмон Юсупов маҳалласидаги Абдулла Қаҳҳор кўчаси, 10-хонадонда бўлиб ўтган тўйни унинг иштирокчилари ана шундай атадилар.

Хонадон соҳиблари - Каримжон ота Илёсов ва Замирахон опалар турмуш қурганларнинг ярим асрлик тўйини фарзандлари, невара-чевара, қуда-андалар ва дўстлари даврасида нишонладилар.

...Дарвоза ёнига келиб тўхтаган машинадан "куёв бола" ва оппоқ, либосдаги "келин" тушиб келдилар. Йиғилганлар уларни "Тўйлар муборак" қўшиғи остида қарсаклар билан кутиб олишди. Уларга гулдасталар тақдим этилди. Куёв-келин бир-бирларининг бармоқларига севги ва садоқат рамзи бўлган никоҳ узукларини тақдилар.

Ярим аср олдин Бештол қишлоғидаги бир-бирларига кўнгил қўйган мана шу икки ёшнинг тўйи камтарона ўтганди. Ўшанда куёв-келин бир-бирларига бир умр садоқатли бўлишга аҳд қилган эдилар. Ҳаётлари давомида ана шу аҳд-паймонларига содиқ қолдилар. Тўйдан кейин улар Деҳқончек қишлоғида яшаб, ишладилар. Каримжон Чимён қишлоғида турли раҳбарлик лавозимларида меҳнат қилди. Замирахон боғча тарбиячиси, ўқитувчи, боғча мудираси бўлиб фаолият кўрсатди.

Ўтган ярим аср уларнинг муҳаббатини катта синовлардан ўтказди. Каримжон ота раҳбарлик лавозимларида ишлаган пайтларида баъзан бўҳтонларга учради. Ҳамиша тўғрилик ғалаба қилди. Замирахон опа қаттиқ, хасталаниб тўшакка ётиб қолганида Каримжон ота ҳам кечаю кундуз унинг ёнидан жилмади. Дўхтирларга қаратди. Тақдир уларни яна соғ-саломат умргузаронлик қилишларига имкон берди. Икки ўғил ва уч қиз ана шу меҳр ва муҳаббат оғушида камолга етдилар. Уларнинг ҳар бири юртга нафи тегадиган инсонлар бўлиб етишдилар. Ҳозир буви ва бобонинг ўн беш нафар невараси, икки нафар чевараси бор. Қизларига муносиб йигитлар, ўғилларига гўзал қизлар жуфт бўлдилар. Ана шу топилган катта бойлик бугунги тантана сабабчилари бўлган "келин-куёв" га бир умрлик бахт берди. Вафо, садоқат тимсолига айланган Каримжон ота ва Замирахон опаларнинг "Олтин тўй"лари ҳамма ҳавас қилгудек бўлиб ўтди.

Узоқбой САКСАНБОЕВ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди