Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№15 дан: 11.04.2013

ҚАТРА

БИР КАМ ДУНЁ

- "Бахтлимисиз?"! "Албатта, бахтлиман!". Лекин... нигоҳлар ер чизди.

- Бу дунёда бахтлилар ҳам кўп аммо... Ким унинг қалбига қулоқ солади?

Юрагидаги дардни ким ўқий олади?

Кимдир бойлик йиғиб бахтли, бироқ тирноққа зор...

Кимнингдир барча нарсаси етарли, аммо соғлиги йўқ.

Кимнингдир уйлари қасрмонанд, аммо фарзанд бозори қайнамайди. Кимга қолади бу уй-жой билмайди. Ҳатто фарзанд ҳам асраб олмаган.

Кимдир бола чақа, машина, ҳовли жой, катта мансабга эга, аммо кўнгилдаги инсон билан яшаб ўтмайди.

Бахт ҳеч ҳачон тўкис берилмаган.

Бахтлиман, деганларнинг кўзига боққанмисиз? Кўрганмисиз кемтик шодлик учқунларини? Чунки бир кам дунё бу. Агар тўла-тўкис бўлганда инсон чинор умрини яшармиди?!

Инсон "Бахт" изидан югуради. "Бахт"ни қувлаб уни ушлай олмай қўли очиқ кетади. Лекин бахтли бўлишга ҳаракат қилиш-инсон умрига мазмун ато этади.

Ҳа бу дунёда барча инсонга бахт, бахтиёрлик, аҳиллик, хурсандчилик ва тотувлик насиб этсин.

Мастурахон

НАСРИДИНОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди