Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№16 дан: 18.04.2013

ҚУТЛОВ

СЕРУНУМ ИЖОДКОР

Аксарият шоирлар ижодида бўлгани каби истеъдодли шоир Рафиқ Мухтор шеъриятида ҳам аёл, ишқ-муҳаббат, юрт мадҳи, табиат гўзалликлари мазулари муҳим ўрин тутади. Улар ўзига хос содда ва самимий сатрлар орқали баён этилади. Шу боис ҳам ўқувчи қалбига чуқур кириб боради.

Таъкидлаш керакки, Рафиқ Мухтор серунум ижодкорлардан биридир. Айни кунга қадар у 8 та шеърий тўпламини ўқувчиларга туҳфа этган. Улар шеърият ихлосмандлари томонидан илиқ кутиб олиниб, ҳақиқий баҳосини олган.

Бугун ўзининг қутлуғ 65 ёшини нишонлаётган шоирни газетамизнинг барча муштарийлари номидан табриклаймиз. Унга тани сиҳатлиик, ижодий ютуқлар тилаган ҳолда янги ижод намуналаридан эътиборингизга ҳавола этамиз.

"Иқбол" газетаси

таҳририяти.

ҲУР ЗАМОН БЎЛДИ

Қувон дил, ер юзида кўп элатлар

биз томон бўлди,

Ҳавас бирла боқар эллар ажойиб

ҳур замон бўлди.

Неча хил аҳли миллат юртбошимиз

амрини ушлаб,

Бўлиб хеш, ақрабодай бир-бирига

меҳрибон бўлди.

Бу янглиғ нур замонни кўрмаган

Жамшид, Искандар,

Йўқолди кир, адоват барча миллат

жонажон бўлди.

Йигитлар мисли Фарҳод ғайрат айлаб

тоғни талқонлар,

Париваш қизларимиз номи машҳур

Қаҳрамон бўлди.

Етиб чўл бағрига сув ташна тупроқларни

қондиргач,

Ки ҳар бир қатрасидан элга мўл кўл ош, нон бўлди.

Туганмас таърифи ҳеч чордевон шаънига

тузсам оз,

Қоронғу тун ёришди ҳар замонам

нурга кон бўлди.

Тилингни айла гўё гулшанингда,

Эй Рафиқ Рафтор,

Етишлик муддаога нур сочиб

бу кун аён бўлди.

КЎЗ ТЕГМАСИН

Диёрим, камолингга кўз тегмасин, илоё,

Ой каби жамолингга кўз тегмасин, илоё.

Ҳур, озод маконим, йигирма икки ёш кўрибсан,

Қутлуғ сана солинга кўз тегмасин, илоё.

Бошинг узра хилпирар шойи рўмол, ундаги -

Юлдузу хилолингга кўз тегмасин, илоё.

Туғро-гербингга боқсам хумо қушнинг акси бор,

Бахт қуши тимсолинга кўз тегмасин, илоё.

Алпомиш ҳар бир ўғлинг, ҳар бир қизинг - Барчиной,

Танти, мард халқингга кўз тегмасин, илоё.

Осмонинг - соф, еринг - тинч, буюк давлат қурувчи,

Доно сарбон - Юртбошинга кўз тегмасин, илоё.

Ғалла, "оқ олтин"инг - мўл, тупроқларинг унумдор,

Сир, Аму зилолингга кўз тегмасин, илоё.

Элинг учун, Рафторий, савоб ишлар қиляпсан,

Номаи аъмолингга кўз тегмасин, илоё.

Рафиқ МУХТОР.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди