Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№16 дан: 18.04.2013

КЕЧИНМА

"МЕН ШОИР ЭМАСМАН..."

Адабиётга, шеъриятга қизиқаман. Болаликдан шеърлар ёзиб тураман. Мана ёшим бир жойга бориб, нафақада бўлсам-да, ҳамон шеър ёзишдан чарчамайман. Шоирликни даъво қилмайман, бироқ юракдан чиққан сўзлар шеър бўлиб қуйилади. Яқинда бир туш кўрибман. Тушимда темир йўл вокзали олди томонига жойлашган Бобур хиёбонида тик туриб шеър ўқиётган эмишман:

Мен шоир эмасман,

Кўнгил истагин ёзаман фақат.

Асло шоирликни даво

қилмасман.

Бардош бериб

тингласангиз бас.

Қайда қолди шоирлигим,

Ҳеч ким мени тингламаса.

Наҳот мени бир мисра шеърим,

Бу ёруғ оламга сиғмаса.

деб шеър ўқишимни биламан, бир ёқимли овоз қулоғимга чалинди. Сиз шоирсиз. Мени шоир деб алқаган инсон томон ўгирилдим. Ўн қадамча нарида буюк шоир Алишер Навоий турарди. Мен шоир эмасман, дедим минг бир хижолатда. Навоий бобом мийиғида кулиб қўйдилар Ўнг томонга юзланганимда эса З.М.Бобурга кўзим тушди. Улар билан бир сафда шеър ўқиб турганимдан ўзимда ноқулайлик сезиб, хайратда қолдим. Кўзимни очганимда эса тонг ёришай деб қолган эди. Тунда Навоийнинг китобини ўқиб ухлаб қолган эканман. Балки шу сабаб шоирларга ошно бўлгандирман. Шеър деб аталмиш мисралар чизмаси кўнглимга ҳамиша ёруғлик олиб кирсада шоирликни даъво қилмайман.

Деҳқонбой НУРМАТОВ,

меҳнат фахрийси.

Андижон шаҳри.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди