Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№17 дан: 25.04.2013

2013 ЙИЛ - ОБОД ТУРМУШ ЙИЛИ

ҲАМЖИҲАТЛИК БОР ЕРДА ЮКСАЛИШ БЎЛАДИ

Мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётини юксалтириш, мазкур жараёнда, айниқса, маҳалланинг ўрни ва роли ортиб бораётганлигини алоҳида эътироф этиш жоиз.

Ўз-ўзини бошқариш органларининг элни бирлаштиришдек масъулиятли вазифани бажаришларида маҳалла оқсоқоллари, фаолларининг роли ниҳоятда катта. Уларнинг саъй-ҳаракатлари билан аҳоли ўртасида миллий, маънавий, тарихий қадриятларимизга бўлган ҳурмат ортиб, азалий удумларимиз тикланмоқда.

Бизнинг Ойшахоним маҳалла фуқаролар йиғинида 2 минг 946 нафар аҳоли истиқомат қилади. Уларнинг ярмидан кўпроғини хотин-қизлар ташкил этади. Маҳалла аҳлининг соғлигини, тинчлигини, ҳақ-ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, зарур пайтда ёрдам бериш, биз фаолларнинг бурчимиз. Шу боис, маҳалладаги 503 та хўжалик, 595 та оиланинг турмуш тарзи билан яқиндан танишиб боришга ҳаракат қиламиз.

Маҳалла - бу жамоат маскани. Унда хулқ-атвори, орзу-ўйи, турмуш тарзи ҳар хил одамлар, оилалар яшашади. Уларни бирлаштириш, аҳиллигини таъминлаш, бир мақсад сари йўналтириш бугунги кунда бизга катта масъулият юклайди. Бу иш, яъни халқ ишончини қозониш осон эмас, албатта.

Маҳалламиз аҳли азалдан деҳқончиликни қадрлаб келади. Ҳар бир хонадон соҳиби қандай касб-кор эгаси бўлишидан қатъи назар деҳқончилик билан шуғулланади. Ҳозирги кунда маҳалламиздаги 250 та хонадонда иссиқхона бор. Тўрт фаслда ҳам деҳқончилик соҳасида иш тугамайди. Меҳнат қилган одамнинг эса ризқи ҳамиша бут бўлади. Деҳ-қончилик ортидан маҳалладошларимиз автомашиналар сотиб олмоқда, замонавий уй-жойлар қурмоқда. Буларнинг бари шу меҳнат орқасидан.

Мактаб, маҳалла, оила ҳамкорлигини ҳам яхши йўлга қўйганмиз. Бу ҳамкорлик, хонадонлардаги муҳит, фарзандлар таълим-тарбиясига муносабат сингари масалаларни ўрганиб, лозим бўлган чора-тадбирларни белгилашимизга ёрдам беради. Шунинг учун ҳам ҳеч ким ва ҳеч бир муаммо бизга бегона эмас. Маҳалламиз тўйлари файзли, исрофгарчиликсиз, хушнудлик билан ўтишига бош бўлувчи масъулларимиз бор. Хабарчидан тортиб, кайвонигача, самоворчидан тортиб ошпазгача ҳамфикр бўлиб, маҳалланинг хушу-нохуш кунларига хизмат қилишади. Вақти-вақти билан йиғилиб, шу хусусда кенгашиб ҳам оламиз. Муборакхон Зокирова, Одинахон Боймирзаева, Муборакхон Қозоқова, Алижон Умаров сингари фаолларимиз, Назирахон Ҳожиматова, Турсунхон Бойтўраева, Мўйдинжон Зокиров каби кўчабошиларимиз борки, улар билан ҳамиша бамаслаҳат иш юритамиз. Маҳалладай "катта оила"ни биргаликда бошқарамиз.

Моддий ва маънавий кўмакка муҳтож қариялар ҳолидан хабар олиш, боқувчисини йўқотган оилаларни қўллаб-қувватлаш муҳим вазифаларимиздан. Бу ишда бизга саховатпеша хомийларимиз, маҳалламиз тадбиркорлари: Маҳмуджон Қўчқоров, Қаҳҳоржон Акбаров, Бобиржон Қодиров, Муҳаммадсобир Маматов, Музаффар Исомиддинов ҳамда Адҳамжон Эргашевлар яқиндан кўмак берадилар.

Ҳозир айни баҳор фасли бўлганлиги учун ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишларига ҳар қачонгидан кўпроқ эътибор қаратганмиз. Обод турмуш аввало, кўчаларимиз, маҳалламиз саранжом саришталигида, одамларимизнинг кўнгил ободлигида кўринади. Ободончилик эса гулзорлар барпо этишдан бошланади. Шу боис, ҳар бир хонадонда ранг-баранг гуллар ўстирилмоқда. Қайси хонадонда гуллар барқ уриб яшнаётган бўлса, ўша оилада хушкайфият ҳукмрон.

Маҳалламизда бундай хонадонлар жуда кўп. Замирахон ва Қаҳҳоржон Акбаровларнинг хонадонини гулчилар оиласи деймиз. Гул кўчатлари етиштириш билан шуғулланувчи ушбу оила нафақат маҳалламиз аҳлини, балки туман , вилоятдаги ташкилот , муассаса ва хонадонларни ҳам гул кўчатлари билан таъминлайди.

Айни кунда аҳоли фаровонлигини юксалтириш, уларга кўрсатиладиган хизмат турларини кенгайтириш, моддий манфаатдорликни ошириш йўналишларида ҳам зарур ишлар олиб борилмоқда.

Маҳалламизда фаолият кўрсатаётган гузар, чойхона, новвойхона, турли хил устахоналар, мини маркет дўкони тадбиркорлар кўмаги, маҳалла аҳлининг ҳамжиҳатлигида бунёд этилиб, халқимизга хизмат қилмоқда.

Президентимизнинг маҳалланинг ижтимоий аҳамияти ҳақида шундай гаплари бор: "Обод деганда, миллатимиз нафақат кўркам ва чиройли, шу билан бирга айнан тинч ва осойишталик, ўзаро меҳр-оқибат, аҳиллик, қут-барака ҳукмрон бўлган жойларни тасаввур қилади".

Юртбошимизнинг бу гаплари кундан-кунга чирой очаётган бизнинг Олтинкўл туманидаги қишлоғ-у маҳаллаларимиз қиёфасини назарда тутиб айтгандай туюлади.

Одилжон КОМИЛОВ,

Ойшахоним МФЙ раиси

вазифасини бажарувчи.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди