Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№17 дан: 25.04.2013

МАҲАЛЛА- ЭЗГУЛИК МАСКАНИ

Асли касбим муаллимлик бўлгани учун маслаҳатчилик вазифаси масъулиятини чуқур англайман. Катта-ю кичикка бирдай муомала қилишга ҳаракат қиламан. Ўзимнинг ҳам оналигимни, бекалигимни, ҳатто келинлигимни унутмайман. Чунки маслаҳатчи ўз оиласи билан бошқаларга ибрат бўлсагина, ҳар бир хонадонга дадил кириб боради. Уларга керак пайтда маслаҳат беради, йўл-йўриқ кўрсатади.

Маҳалламизда 9 та кўча бўлиб, ҳар бир кўчанинг ўз фаоллари бор. Одинахон Азимхўжаева, Абдумутал Сулаймонов, Содиқжон Болтабоев, дастурхончи Муборакхон Ғофурова, отинойи Кенжахон Сайдалиеваларнинг маҳалладаги ҳар бир маърака, маросим, тўй-тўркин, издиҳомларда куюнчаклик билан сарф-ҳаражатларни камайтиришга уринишлари барчага маъқул бўлмоқда.

Маҳалламизда аҳолининг репродуктив саломатлигини яхшилаш, оналик ва болаликни ижтимоий муҳофаза қилиш, оилаларда тиббий маданиятни шакллантириш ишларига ҳам катта эътибор қаратиляпти. Бу борада туман хотин-қизлар қўмитаси билан ҳамкорликда Президентимиз қарорларини изчил бажаришга ҳаракат қиляпмиз. "Тозалик - соғлик гарови", "Она-бола соғлиги - юрт бойлиги" каби давра суҳбатларимизга мутахассисларни жалб қилиб ўтказяпмизки, бу ўзининг ижобий натижасини бермоқда.

Ҳар бир оилада маънавий муҳитни соғломлаштириш, ақидапарастликнинг олдини олиш, оилалар билан яқиндан иш олиб боришга алоҳида эътибор қаратилади. Биз кўпинча оилалардаги нотинчликни бартараф этиш ҳақида ўйлаймиз-у, унинг сабабларини синчиклаб ўрганишни четга суриб қўямиз. Таъкидлаш жоизки, хонадондаги носоғлом муҳит ҳам касаллик, уни келтириб чиқарувчи омиллар бартараф этилмаса, дард яна қўзийверади. Шу боис, муаммоларни ўрганиб, уларни бартараф этиш борасида зарур чоралар кўрамиз. Аҳоли бандлигини таъминлаш, хонадонларда ҳунармандчиликни ривожлантириш билан турли муаммоларнинг олди олинмоқда.

Ҳақиқатдан ҳам маҳалла ҳудудида қўли гул тикувчиларимиз Саодатхон Умарова, Гулчеҳрахон Абдуғофурова, Маҳбубахон Нўъмонова, Муқаддамхон Эргашева, Моҳидилхон Усмоновалар борки, улар аҳолига хизмат қилиш билан бирга, ишсиз хотин-қизларни касб-ҳунарга ўргатиб, даромад топишларига ёрдам бермоқда. Уларни жамият билан ҳамқадам яшашларига кўмаклашмоқда.

Маҳалламиз аҳли бир-бирларига хайрихоҳ, меҳр-оқибатли, ҳамкор-у, ҳамфикрдир. Буни ҳар жабҳада кўриш мумкин. Маҳалла фуқаролар йиғинимиз қошида турли йўналишларда комиссиялар тузилган. Шулардан учтасига аёллар бошчилик қилади. Улар етакчилигидаги яраштириш, тўй ва маросимларни намунали ўтказиш, ободончилик ҳамда коммунал тўловлар комиссияларининг фаолияти эътиборга моликдир.

Умуман, хотин-қизлар қалбига йўл топиш, уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, иш билан таъминлаш, ёшлар тарбияси масалаларида маҳалла фаоллари ташаббус кўрсатиб ишламоқдалар.

Халқимиз қадимдан маҳалла эзгу ишлар маскани, дея таъриф берганлар. Шундан келиб чиқиб, биз маҳалламизни обод ва ҳайрли ишлар масканига айлантириш учун бор имкониятларимизни ишга соламиз.

Одинахон ОМОНОВА,

МФЙ диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчиси, "Шуҳрат" медали соҳибаси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди