Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№17 дан: 25.04.2013

МАҲАЛЛАДОШЛАРГА ЁРДАМ

Келин бўлиб тушган пайтимда турмуш ўртоғим Қаҳҳоржон ака ва уларнинг оиласи гулчилик билан шуғулланарди. Мен ҳам гўзалликка, гул ўстиришга бефарқ эмасдим. Тездагина улар билан ёнма-ён юриб, гул ўстириш, унинг парваришини ўрганиб олдим. Мана, гулчилик билан шуғулланаётганимга ҳам 20 йилдан ошди. Дастлаб бозордан гул сотиб олдик, парваришладик, сўнгра қаламча йўли билан кўпайтиришга ўтдик. Қанчалик гул турини янгиласак, кўнглимиз шунча ўсиб борди.

Мана, ҳозир парваришлаётган гулларимиз тури 600 дан ортиб кетди. Гул етиштириб топаётган даромадимиз нафақат рўзғоримизни бут қиляпти, балки, шу ҳунар орқасидан болаларимиз ҳам меҳнатга қайишимли бўлиб улғайишяпти. Ўғлим Қаҳрамонжон иссиқхонада гул уруғларини ундиради, кўчатларни тувакларга ўтқазиб, қаламчалар тайёрлайди. Зиёда, Зилола қизларимиз ҳам гул парвариши билан банд.

Маҳалламиздаги камтаъминланган ва кўп болали оилаларга ҳомийлик ёрдами кўрсатиб турардик. Қўл билан берганга қуш тўймас, деганларидек, энди уларнинг оилаларига гулчилик сир-синоатларини ўргатиб, рўзғорларига барака киргизишга интилдик. Ҳозир уларнинг баъзилари уйда гул кўпайтириб сотишни йўлга қўйишди. Бундан хурсанд бўламиз. Негаки, биз ўргатган ҳунар ортидан даромад топишни бошлашди.

Замирахон АКБАРОВА,

хонадон бекаси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди