Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№17 дан: 25.04.2013

"КАМОЛОТ" ЁШЛАР ИЖТИМОИЙ ҲАРАКАТИ 12 ЁШДА!

"КАМОЛОТ" - ЁШЛАРНИНГ СУЯНЧИ ВА ТАЯНЧИ

Мамлакатимизда ҳар томонлама етук, соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, ёшларни миллий ва умум-инсоний қадриятлар уйғунлиги руҳида тарбиялашда "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракатининг ўрни ва роли ниҳоятда катта.

Жумладан, вилоятимиз ёшларининг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларнинг маънавиятини юксалтириш, ёшлар муаммоларини ўрганиш ва ижобий ҳал этиш, бандлигини таъминлаш, умуман, ёшларга оид давлат сиёсатини олиб бориш, давлат дастурлари ва тегишли қарорларда белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят бўлими Кенгаши томонидан кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда.

Вилоятда айни кунда ташкилотнинг шаҳар, туман бўлимлари тасарруфида 1053 та бошланғич ташкилоти фаолият кўрсатмоқда. Уларнинг сафига 15 ёшдан 30 ёшгача бўлган 358 минг нафарга яқин ёшлар бирлашган. Бундан ташқари, "Камолот" ЁИҲ ҳомийлигидаги "Камалак" болалар ташкилоти сафига эса эса 170 минг нафардан зиёд болалар уюшган.

"Камолот" Ёшлар ижтимоий ҳаракати Андижон вилоят Кенгаши ўтган 12 йил давомида ўз ташаббускорлиги билан республика миқёсида ўзига хос лойиҳалар, конференциялар, семинар ва фестиваллар ўтказиб, самарали фаолият юритиб келмоқда.

Хусусан, 2007 йилда республикамизда биринчи ва ҳозирга қадар ягона бўлиб турган "Ёш лидерлар ассоциацияси" тузилди. Ушбу ассоциация фаоллари барча ишларда ўзларининг ташаббускорликлари билан алоҳида эътибор топмоқдалар. Шунингдек, анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган "Сиз қонунни биласизми?" кўрик-танлови ҳам йилдан-йилга оммалашиб, ёшларимизнинг ҳуқуқий билимларини юксалтиришда муҳим аҳамият касб этмоқда. Бундан ташқари, "Камолот ойлиги"лойиҳаси ҳам фақатгина Андижон вилоятида ўтказиб келинади.

Умуман, мунтазам равишда ўтказиб келинаётган кўплаб маънавий-маърифий тадбирлар, спорт мусобақалари ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини ошириш, ўз иқтидор ва имкониятларини тўлақонли юзага чиқариш, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзи кўникмаларини янада кенгроқ шакллантириш, жиноятчилик, гиёҳвандлик сингари турли салбий иллатларнинг олдини олишга хизмат қилмоқда.

Ёшларнинг бўш вақтларини кўнгилдагидек ўтказиш, масадида ташкил этилаётган қувноқлар ва зукколар танлови, "Заковат" интеллектуал ўйинлари, иқтидорли талабаларни ёзги "Камолот оромгоҳи" сингари тадбирлар эътиборга молик. Айниқса, "Бунёдкор" ёшлар меҳнат отряди фаолияти ёшларда меҳнат кўникмаларини тарбиялашда муҳим роль ўйнамоқда.

"Камолот" Ёшлар ижтимоий ҳаракати Андижон вилоят Кенгаши нафақат иқтидорли ёшлар билан иш олиб бормоқда, балки вилоятдаги уюшмаган ёшлар ўртасида ҳам самарали лойиҳаларни амалга ошириб, уларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаб келмоқда.

Яқиндагина "Камолот"чилар ташаббуси билан Андижон шаҳрида ташкил этилган "Камолот" ёшлар боғи андижонлик ёшларнинг энг гавжум ва севимли масканларидан бирига айланди.

Мухтасар қилиб айтганда, "Камолот" ЁИҲ ташкил топган пайтдан бошлаб ўтган қисқа давр ичида муҳтарам юртбошимиз раҳнамолигида амалга оширган кенг кўламли, эзгу ва ҳайрли ишлари билан ёшларнинг ҳақиқий суянчи ва таянчи бўла олди.

Омина ТОЖИАҲМЕДОВА,

"Камолот" ЁИҲ фаоли.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди