Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№17 дан: 25.04.2013

ТАДБИР

ХОТИН-ҚИЗЛАР ФАОЛЛИГИНИ ОШИРИШ - МУҲИМ МАСАЛА

Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институтида вилоят ҳудудий бўлинмаси, вилоят адлия бошқармаси ҳамда хотин-қизлар қўмитаси ҳамкорлигида "Аёлларнинг сиёсий ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришнинг долзарб масалалари" мавзусида семинар тренинг бўлиб ўтди.

Туман, шаҳар ҳокимлари ўринбосарлари, хотин-қизлар қўмиталари раислари, ҳуқуқ-тартибот идоралари вакиллари, фуқаролар йиғинларининг диний маърифат ва маънавий- аҳлоқий масалалар бўйича маслаҳатчилари, сиёсий партиялар ""Аёллар қаноти" фаоллари, "Маҳалла" ҳайрия жамоат фонди, хотин-қизлар билан иш олиб борувчи ННТлар вакиллари, шунингдек, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этган мазкур тадбирда хотин-қизларнинг ижтимоий фаоллиги, сиёсий ва ҳуқуқий билимлари ва маданиятини юксалтириш ҳамда уларнинг давлат ва жамият бошқарувидаги иштирокини кенгайтиришга оид масалалар хусусида атрофлича сўз юритилди.

Тадбирда сўз олганлар мамлакатимизда хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, яратилаётган кенг имкониятлар, кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрлик ҳамда уларнинг фаоллигини ошириш, ҳуқуқий манфаатларини ҳимоялаш борасида олиб борилаётган ишлар хусусида гапирдилар.

- Бугун мамлакатимизда аёлларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини кафолатловчи ҳуқуқий асослар тўла яратилган, - дейди вилоят ҳокими ўринбосари, вилоят хотин-қизлар қўмитаси раиси Манзурахон Юнусова. Улардан унумли фойдаланиб, аёлларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, уларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги фаоллигини ошириш, опа-сингилларимизнинг маънавиятини, инеллектуал салоҳиятини юксалтириш, шунингдек, аёллар жамоат ташкилотларининг фаолиятини кучайтириш борасида кўплаб ишларни амалга оширишимиз лозим.

Семинар доирасида аёлларнинг ҳуқуқий маданиятини янада юксалтириш, ижтимоий фаоллигини ошириш масалалари ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтларининг ўзаро ҳамкорлиги мавзуларида интерактив тренинглар ўтказилди. Уч гуруҳга бўлинган ҳолда ўтказилган машғулотлар замонавий инновацион технологиялардан фойдаланган ҳолда ташкил этилганлиги боис, иштирокчилар мавзуга оид масалалар ҳақидаги маълумотлар билан кенгроқ танишиш имконига эга бўлдилар, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Семинарда иштирокчиларга мавзу доирасидаги ишларни ташкил этиш, самарали фаолият олиб бориш бўйича мутахассислар томонидан зарур маслаҳат ва тавсиялар берилди. Тадбир якунида иштирок этган маҳалла маслаҳатчилари ва тадбиркор аёллар ўртасида уларнинг сиёсий, ҳуқуқий маданияти даражасини ўрганишга қаратилган ижтимоий сўров ўтказилди.

Мазкур семинар-тренинг иштирокчиларнинг мазкур йўналишдаги билим ва тажрибаларпини бойитишга хизмат қилди.

Марғуба

ИСМОИЛЖОНОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди