Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№17 дан: 25.04.2013

ТУРМУШ ЧОРРАҲАЛАРИДА

АЛДОВНИНГ КАСРИ

Иш юзасидан бир идорага бордим. Қабулхонада навбат кутаётганлар анчагина экан. Мендан кейин икки нафар қиз ҳам келиб навбатга туришди. Биз вақт ўтиши учун суҳбатлашиб ўтирдик. Бироқ навбатимиз яқинлашгач, идора ходимлари тушлик қилишга чиқиб кетишди.

"Яна ишимиз орқага суриладиган бўлди-да", - дея ҳафсаламиз пир бўлди. Шунда қизлардан бири

- Юринглар, биз ҳам тушлик қилиб келамиз", - деб қолди.

Бу фикр менга ҳам маъқул тушди. Ҳамроҳларим билан яқиндан танишиб ҳам олдим. Муҳайё тадбиркорлик билан шуғулланиб, товар олиб келиш учун Туркияга қатнар экан. Лола уяли алоқа компаниясида оператор бўлиб ишларкан. Тамаддихонага киргач, сўлим жойлардан бирини эгалладик. Муҳайё чаққонлик билан таомномани қўлига олиб, ундан сархил, қимматбаҳо таом , салат ва ичимликларни танлай бошлади. Лола ҳам шундай, бироқ у билимга чанқоқ қизга ўхшади. Иккиси ҳам шаддод, самимий, замонавий, янгиликка интилган ёшлар бўлиб, қисқа вақт ичида менинг ишончимни ҳам қозонишга улгурди.

Овқат устида Муҳайё мендан сўраб қолди:

- Опа, паспортингиз ёнингизда эмасми?

- Ҳа, олдимда, нимайди?..

- Меники "АВИР"да эди, топшириб қўйгандим. Яқинда Туркияга кетаман. Менга "срочний" янги "номер" керак-да...

Тушликдан сўнг мен унга "номер" олиб берадиган бўлдим. Овқатланиб бўлгач, Муҳайё ким биландир телефонда гаплашиш учун биздан нари бўлди.

Шунда ёнидаги ҳамроҳи менга "ёрилди".

- Опа, бу қизга ишониб паспортингизга номер олиб бермаганингиз маъқулмикин?.. Тўғриси, мен ҳам уни яхши билмайман. Аммо яқин бир қариндошимнинг илтимоси билан бирга юрибман, холос. Аслида, бу қиз ўша қариндошимнинг уйига товар олиб боради ва ҳар сафар ҳеч қандай пул, гаровсиз товарларини қолдиради. Бир зумга бирор ерга ўтиб келиш баҳонасида унинг катта миқдордаги тилла буюмларини олиб чиқиб кетган. Шу боис, мен бу қизни "тузоқ"қа илинтириш мақсадида изидан тушганман...

Шу гаплардан кейин негадир мени қўрқув босди. Лола кўнглимни кўтариб: "Сизни содда, самимий, ўзгалардан ёрдамини аямайдиган аёл эканлигингизни кўриб, алданиб қолманг, деб айтиб қўяпман, - деди қўшиб. - Асли исми Нилуфар экан, менга ўзини Муҳайё деб таништирди. Худо билади, сизнинг номингизга "номер" олиб, кимлар билан нима ҳақда гаплашади?..

Ташқарига чиққач, ўша қиздан узр сўраб: "Паспортимни унутиб уйда қолдирган эканман", - деб қўя қолдим.

Орадан кунлар ўтди. Иттифоқо Лолани учратиб қолдим. Кўрдим-у, мени алдов исканжасидан қутқариб қолган қизни дарров танидим. У "дугонаси"ни анчадан буён учратмаётганини, "тузоқ"қа туширолмаганини айтди. Аммо Муҳайёнинг телефон орқали берган хабарига кўра, у олис шаҳарга сафарга кетаётиб, йўлда автоҳалокатга учраганини айтибди.

Ҳар кимнинг ташвиши - қилмишига яраша бўлади, деганлари шу бўлса керак. Зеро, ўша бегона юртларда бошига иш тушиб, меҳр, ишонч, одамгарчилик деган туйғуларнинг қадрига етса ажаб эмас.

Раъно ҲАЙИТБОЕВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди