Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№17 дан: 25.04.2013

ҚАТРА

БИР ЖУФТ ЛОЛА

- Қизлар, қаранглар, лола очилибди! - Раънонинг қувноқ овози бутун синфни қўзғатди. Қизлар дув этиб, дераза олдига тўпланишди. Мактаб деворининг орқасидаги адирликларда бир жуфт лола шамолда тебранарди. Раъно қизлар билан лолани томоша қиларкан, кўзлари ёниб турарди. Улар қўнғироқ чалиниб, дарс бошланганини ҳам сезишмади. Битирувчиларнинг эркаликларига ўрганиб қолган устози уларни тўғри тушунди.

- Дарсни бошлаймизми... қизлар?..

Ҳамма яна дув этиб жойига ўтиришди.

- Ким бор, ким йўқ?

- Ҳамма бор, фақат Тоҳиров...

- Ҳозир шу ерда эди...

Дарс яримлаб қолганда Фарҳод кириб келди. Ҳеч қачон кеч қолмайдиган болага ўқитувчи ҳам ҳайрон бўлиб қаради.

- Қаерларда юрибсан, бўтам?

- Узр, устоз... - унинг икки юзи лов-лов қизарди.

- Ўтир, бошқа қайтарилмасин.

Танаффусда қизлар яна дераза олдига тўпландилар.

- Вой, лолалар йўқ, - деди Раъно ҳайратланиб.

Қизлар эса бошқа мавзуларга берилишди.

Дарс тугаб, хоналарни тартибга солаётган Раъно олдига Фарҳод аста келди-да:

- Бу... сенга... - деди базўр.

- Вой, лолаларни... Қаердан уздинг? Анабу ерданми?..

- Сен яхши кўрасан деб...

Йигитнинг қўлларида бир жуфт қип-қизил лола турарди. У сўлиб қолган бўлса-да, йигит билан қизга бир умрлик муҳаббат ҳадя этиб улгурганди.

МУҲАББАТ.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди