Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№17 дан: 25.04.2013

БУ ОҚШОМ БАХТЛИМАН

Чегарасиз осмон... Юлдузлардан кўйлак кийгандек гўё. Тун қалбимга жимжитлик билан бирга сен ҳақингдаги хотираларни олиб кирди. Ёлғиз оқшомда ойга тикилиб, кўзларинг ёдимга тушди. Сўнг аста анҳор томон, жийда дарахти тагига йўл оламан. Юрагимдаги муҳаббат шу қадар кучлики, қоронғуда қўрқув нималигини билмайман.

Дийдор онларимизга гувоҳ жийда... Дарахт танасини силар эканман, лабларимга кўз ёшларимнинг шўри сирғалди. Ёдингдами, роппа-роса бир йил илгари шундай ойдин кечада мендан тониб кетгандинг. Йўқ-йўқ, сендан нафратлана олмайман. Бугун эшитдим, қизалоғингга менинг исмимни қўйибсан. Бу менга қанчалар қувонч ҳадя этганини билсанг эди...

Яна... Мени унутмаганингни, ҳамон севишингни ҳам биламан. Ўшанда сен рашк азобида тўлғониб мендан воз кечганингни ўзинг ҳам сезмай қолдинг. Сендан айрилган бўлсам-да, жуда бахтлиман. Ахир, севги йўлида висолдан кўра ҳижрон лаҳзалари узунроқ эмасми? Не бўлганда ҳам сен бахтли бўл, токи бахтингни кўриб ўз бахтимни ҳис этай...

Дурдона МУХТОРОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди