Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№18 дан: 02.05.2013

ҚЎМИТА БОШҚАРУВИНИНГ ЙИҒИЛИШИ БЎЛИБ ЎТДИ

Вилоят ҳокимлигининг кичик мажлислар залида вилоят хотин-қизлар қўмитаси бошқарувининг йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишни вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси М. Юнусова олиб борди.

Йиғилишда "Обод турмуш йили" давлат дастури ҳамда "Мамлакатимизда фуқаролик жамиятини шакллантириш ва оилани мустаҳкамлашда хотин-қизлар ролини кучайтириш, уларнинг давлат ва жамият қурилишидаги кенг иштирокини таъминлаш бўйича 2013-2014 йилларга мўлжалланган ҳаракат дастури"да белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, шунингдек, бошланғич хотин-қизлар ташкилотлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва самарадорлигини ошириш сингари бир қатор масалалар кўриб чиқилиб, атрофлича муҳокама қилинди.

Муҳокама этилган масалалар, умуман, хотин-қизлар қўмиталари фаоллигини, мазкур йўналишдаги ишлар кўлами ва сифатини янада яхшилаш юзасидан қўмита бошқаруви аъзолари М. Эгамова, Х. Жўрабекова, Ф. Араббоева, Ш.Юсупова ва М. Ҳошимовалар сўз олиб, фикр-мулоҳаза, таклиф ва тавсияларини билдирдилар.

Шунингдек, йиғилишда вилоят хотин-қизлар қўмитаси раисининг жамоатчилик асосидаги ўринбосари ҳам сайланди. Ушбу вазифага бошқарув аъзоси, Андижон интустриал педагогика касб-ҳунар коллежи директори Равшаной Жўрабоева муносиб деб топилди.

Йиғилишда кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.

Н. ХУШВАҚОВА.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди