Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№18 дан: 02.05.2013

БИЛИМ, МАЛАКА ВА МАҲОРАТ УЙҒУНЛИГИ

Хўжаобод шаҳар заиф эшитувчи болалар мактаб-интернатида "Биз бир жамоа, бир оиламиз" мавзуида кўрик-танлов ўтказилди. Унда юқори синф ўқувчиларидан тузилган жамоа ўқувчилари назарий билимлари, тўгарак машғулотларида ўрганган ҳунарлари, санъат ва спортдаги маҳоратлари бўйича бешта шарт асосида ўзаро баҳслашдилар.

Шунингдек, гиёҳвандликнинг оғир оқибатлари, ёшлар тарбияси, оилавий ҳаётга қай даражада тайёр эканликларини акс эттирувчи саҳна кўринишларини ижро этдилар. Қувноқ рақслар, гимнастикачи қизларнинг чиқишлари томошабинларга қувноқ кайфият бағишлади.

Беллашувда ҳар икки жамоа фаол қатнашиб, кучлари тенг келди.

Танлов иштирокчилари мактаб-интернат маъмурияти ва бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси томонидан фахрий ёрлиқлар ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

О. БОБОЖОНОВ,

Хўжаобод тумани.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди