Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№18 дан: 02.05.2013

2013 ЙИЛ - "ОБОД ТУРМУШ ЙИЛИ"

ИЗЛАНИШ ВА САМАРАЛИ МЕҲНАТ - ЮТУҚЛАР ГАРОВИ

Маҳалла - Ватан ичра мўъжаз Ватандир. Шу муқаддас масканда кўпчилик манфаати йўлида амалга оширилган ҳар бир иш эл эътирофига тушади. Хайрли, савобли ишлар кўпайса, юрт обод бўлади. Ана шундай эзгу мақсадлар ила қилаётган саъй-ҳаракатларимиз ўз натижасини бермоқда.

Избоскан туманидаги мавжуд 62 та маҳалла фуқаролар йиғинлари ичидаги бизнинг "Янги замон" маҳалламиз илғор масканлардан бири ҳисобланади. Ҳудудимизда 3701 нафар аҳоли истиқомат қилади. Улар 1052 та оилага бирлашиб, 739 та хонадонда аҳил ва ҳамжиҳат яшаб келмоқдалар.

Олиб бораётган маънавий-маърифий, ҳуқуқий-тарбиявий ишлар самараси натижасида 2010-2012 йиллар давомида ҳудудимизда ҳуқуқбузарлик, жиноятчилик ва ажрим ҳолатлари қайд этилмади. Маънавий-маърифий соҳадаги ишлар қамровини кенгайтириш баробарида шоирлар, ёзувчилар ва бошқа соҳа вакиллари иштирокида "Оммавий маданият таҳдиди", "Мустақиллик - олий неъмат", "Ўз уйингни ўзинг асра", "Менинг кўчам энг намунали кўча", "Оила - муқаддас маскан" каби мавзуларда давра суҳбатлари ташкил этилди. Шунингдек, ҳудуд профилактика инспекторлари, яраштириш комиссиялари, маҳалла посбонлари ва маслаҳатчилари ўртасида мустаҳкам ҳамкорлик ўрнатганмиз. Шу боис, ҳудудимизда турли диний оқимларга кириб қолиш ҳолатлари, ҳуқуқбузарликлар содир этилмади.

Қаердаки соғлом муҳит, соғлом турмуш тарзи қарор топар экан, ўша ерда ўсиш, муваффақият, ютуқ бўлади. Мазкур маҳаллага 2008 йилдан буён раислик қиламан. "Янги замон" маҳалласининг меҳнатга лаёқатли ҳар бир фуқаросини иш билан бандлигини таъминлаш чора-тадбирларини кўриб боряпмиз. Бу борада тадбиркорлик, ҳунармандлик ва уй меҳнатини ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда, фуқароларимизга имтиёзли кредитлар олишда яқиндан кўмак берилмоқда.

Айтиш жоизки, сўнгги уч йилда маиший хизмат ва савдони ривожлантириш, ишлаб чиқаришни кенгайтириш натижасида 30 та янги иш ўрни яратилди. Касаначилик, кўчатчилик ва чорвачиликни ривожлантириш йўли билан 56 нафар хотин-қиз, 21 нафар касб-ҳунар коллежи битирувчилари иш билан таъминланди.

Фуқароларимизнинг талаб ва таклифлари доимий эътиборимизда. Аҳоли эҳтиёжларини ҳисобга олиб, ёғочни қайта ишлаш цехи, 6 та савдо дўкони, аёллар гўзаллик салони, сартарошхона, тикувчилик ва қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехлари, чорва озуқаси сотиш шохобчаси, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш устахонаси ташкил этганмиз. Натижада 30 та янги иш ўринлари яратилди.

Аҳолининг турмуш фаровонлигини ошириш, уларга зарур қулайликлар яратишга алоҳида аҳамият беряпмиз. Шу мақсадда 2010-2012 йилларда бюджет маблағлари ва ҳомийлар ёрдамида аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш учун битта сув қудуғи таъмирланди. 2150 метр ичимлик суви ва 580 метр табиий газ тармоғи тортилди. Шунинг-дек, кўчаларни асфальтлаш, таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

Ҳудудимизни ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш кун тартибимиздаги энг муҳим вазифа саналади. Кейинги йилларда 3000 тупдан зиёд мевали ва манзарали дарахт кўчатлари ўтқазилиб, "Хўжақамбар-ота" зиёратгоҳи ободонлаштирилди.

Ўтган йили Мустақиллигимизнинг 21 йиллиги олдидан "Андижонни кўркам ва обод вилоятга айлантирайлик!" кўрик-танловида маҳалламиз фаол қатнашиб, вилоят ҳокимининг дипломи ва компьютер жамланмаси билан тақдирланди. "Энг намунали фуқароларни ўзини-ўзи бошқариш органлари" кўрик-танлови вилоят босқичида фахрли 2-ўринни эгалладик. Бу ютуқлар бизга куч-ғайрат ва янги ишларга илҳом бағишламоқда.

"Интилганга толе ёр", дейдилар. Жамиятимизнинг асосий бўғини саналган маҳаллаларга эътибор қаратиш, уларда кенг қамровли ислоҳотларни жорий этиш ҳаётимизда муҳим ижобий ўзгаришлар ясайди. Пировардида, халқимиз тинч-фаровон, жисмонан ва маънан соғлом ҳаёт кечиради. Биз - маҳалла етакчиларининг асосий мақсади ҳам айнан ана шу масалаларни ижобий ҳал этишга қаратилган.

Лолахон УМАРОВА,

Избоскан тумани,

Туячи ҚФЙ, "Янги замон" МФЙ раиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди