Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№18 дан: 02.05.2013

ҲАССОС ШОИРНИ ЁД ЭТИБ

Халқимизнинг севимли шоири Муҳаммад Юсуфнинг таваллуд куни шоир туғилиб ўсган Марҳаматда кенг нишонланди.

Эрталабданоқ Қовунчи қишлоғидаги шоир хонадони узоқ-яқиндан ташриф буюрган шеърият мухлислари билан гавжум бўлди. Шоирнинг қабри зиёрат қилиниб, ёдгорлик бюсти пойига гуллар қўйилди. У таълим олган 25-умумтаълим мактабида бўлган мушоирада ёш шоирлар ўз ижод намуналарини ўқиб бердилар.

Шундан сўнг тадбир шоир хонадонига кўчди. Унда сўз олган Ўзбекистон халқ шоири Иқбол Мирзо, Фарғона давлат университети профессори Сиддиқ Мўмин, шоир Баҳодир Исо, Ёзувчилар уюшмаси Андижон вилоят бўлими раҳбари Хуршида Қўчқарова, шоира Руқия Ғозиева ва бошқалар шоирнинг ижодий мероси ҳақида гапирдилар. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Турсунбой Парпиевнинг дилбар қўшиқлари барчага кўтаринки кайфият улашди. Фарғона ва асакалик ёшлар мушоираси ўзгача кечди.

Шунингдек, тадбир давомида адиба Соҳиба Ҳошимованинг Муҳаммад Юсуф ҳаёти ҳақида ҳикоя қилувчи "Шоир қиссаси" китобининг тақдимоти ҳам бўлиб ўтди. Файзиёб бу тадбир кечга қадар давом этди.

Икромжон АСЛИЙ,

тадбир иштирокчиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди