Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№18 дан: 02.05.2013

ТАҲРИРИЯТГА ЁЗАДИЛАР

ИНГЛИЗ ТИЛИНИ ПУХТА ЎРГАНЯПМИЗ

Бугун юртимизда ёш авлодни ақлли, билимли, зукко ва бахтли бўлиб ўсиши учун катта эътибор ва ғамхўрлик кўрсатилмоқда. Бу биз ёшларнинг ҳар жиҳатдан етук ва баркамол бўлиб камол топишимизга, пухта билим олишимизда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Асака тумани халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими тасарруфидаги мактабгача таълим муассасалари ва умумтаълим мактабларида қилинаётган ибратли ишлар ана шу эътибор ва ғамхўрликнинг ёрқин намунасидир.

Тумандаги 59-умумтаълим мактабида хорижий тилларни ўқитишга катта эътибор қаратилмоқда. Айниқса, инглиз тилини нафақат ўқувчилар, балки ўқитувчиларимиз ҳам катта қизиқиш билан ўрганмоқдалар. Бунда Н. Ҳалилова, А. Охунов каби малакали инглиз тили ўқитувчиларимиз хизматларини алоҳида эътироф этиш жоиз. Бундан ташқари, билимларимизни янада мустаҳкамлаш мақсадида инглиз тили фан тўгарагига ҳам фаол иштирок этмоқдамиз. Диалоглар тузиш, кичик ҳикоялар ёзиш, айниқса, бизнинг севимли машғулотларимизга айланди. Бугун биз инглиз тилида мактабдаги дўстларимиз билан бемалол суҳбат қура оламиз. Келажакда юртимизга муносиб фарзанд бўлишга ҳаракат қиламиз.

Бегойим НАБИЖОНОВА,

Зилола ИМОНҚУЛОВА,

Асака туманидаги 59-умумтаълим мактабининг

ўқувчилари.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди