Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№18 дан: 02.05.2013

ИҚТИДОРЛИ ЁШЛАРИМИЗ

МУХЛИСАНИНГ ПАРВОЗИ

Мухлиса Набиева 2000 йилда Андижон вилояти Жалақудуқ тумани Гулистон қишлоғида таваллуд топагн. Отаси Муроджон Набиев - тадбиркор.

Онаси Нодирахон 28-мактабда ўқитувчи бўлиб ишлайди. Мухлиса уларнинг ёлғиз фарзанди. Шунданми ота-онаси бор меҳр-муҳаббатини унга беришган. Улар унинг спорт билан шуғулланиши учун зарур бўлган барча шарт-шароитларни яратиб беришди.

Мухлиса Набиева ҳозир 25-умумтаълим мактабининг 7-синфида аъло баҳоларга ўқимоқда. Шу билан бирга, у 1992 йилда ташкил этилган "Улуғбек" спорт клубида таэквандо билан шуғулланиб келмоқда.

Мухлиса устози, "Улуғбек" спорт клубининг раҳбари Камолиддин Насриддиновдан таэквандо сирларини пухта ўрганмоқда.

- Таэквандочи қизларимиз орасида Мухлисанинг изланишлари ёмон эмас. У машғулотларда фаол. Берилган машқларни меъёрига етказиб бажармагунча тинчимайди. Унинг тинимсиз шуғулланишлари самарасини кўриб турибсиз. Шу йил 13-14 апрель кунлари Тошкентда болалар ва ўсмирлар ўртасида ўтказилган таэквандо бўйича республика чемпионатида қизлар ўртасида спаринг бўйича фахрли биринчи ўринни, "тил" дастури бўйича эса учинчи ўринни эгаллади, - дейди устози Камолиддин Насриддинов фахр билан.

Бу ютуқларга осонликча эришилмади. Мухлиса Набиева ўз вазн тоифаси бўйича фахрли ўринларни эгаллаб келмоқда. 2011 йилларда "Улуғбек" спорт клуби таркибида қатор совринларни қўлга киритган. 2012 йилнинг 6-7 декабрь кунлари Тошкентда ўтказилган таэквандо II очиқ кубоги беллашувларида қизлар ўртасида фахрли биринчи ўринни эгаллаб, биринчи даражали диплом билан тақдирланди. Шу мусобақанинг "тил" дастури бўйича учинчи ўринни эгаллади. Чинобод шаҳрида "Обод турмуш йили"га бағишлаб "Ёшлар ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка қарши" шиори остида ўтказилган таэквандо мусобақасида эса 45 килограмм вазнда фахрли биринчи ўринни эгаллади. Эришилаётган ютуқлар унинг мусобақадан мусобақагача ўсиб бораётганлигини кўрсатади.

13-14 апрель кунлари Тошкентда болалар ва ўсмирлар ўртасида таэквандо бўйича ўтказилган республика чемпионатида Мухлиса Набиевага омад кулиб боқди. У чемпионат ғолиблари қаторидан жой олди.

- Қўлга киритаётган ютуқларимда ота-онам, устозларимнинг ҳиссалари катта, - дейди Мухлиса. - Чунки улар мени ҳар доим қўллаб-қувватлаб турадилар. Келажакда уларнинг ишончини оқлаш ва халқаро мусобақаларда Ўзбекистонимизнинг шарафини улуғлашга ҳаракат қиламан.

Келажакка ишонч туйғуси билан яшаётган Мухлиса Набиева каби спортимиз юлдузлари миллат шаънини қадрлашни ўзлари учун шараф деб биладилар. Кўксида спортда эришган ютуқлари учун берилган медаллари порлаб турган Мухлиса Набиевага янги-янги парвозлар тилаймиз.

Юлдузхон МАМАДАЛИЕВА.

Суратда: М. Набиева.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди