Янгиликлар
    Сиёсат ва хаёт
    Аёл ва жамият
    Кадриятларимиз
    Хар тугрида
    Бекалик сирлари
    Адабиёт
    Хидоят нури

 ҚИДИРИШ

 ОВОЗ БЕРИШ
Газетамизнинг янги сони сизга манзурми?
 Ха
 Йук
 Менга фарки йук
Овоз бериш натижалари

 РЕКЛАМА


 ҲАМКОРЛАРИМИЗ


Ўзб ¤ Рус ¤ Eng  
№18 дан: 02.05.2013

СИЗ НИМА ДЕЙСИЗ?

ТАЪЛИМ ВА ТАРБИЯ: АЖРАЛМАС ЖАРАЁН

Гуруҳга биринчи маротаба дарсга кирган кундан энг шўх ўқувчи эътиборимни тортди. Дарсларда деярли ҳар замонда пайдо бўлиб қолар, шунда ҳам ёнидагиларга тегажоғлик қилиб ўтирарди.

Бироқ диққат билан кузатсангиз, ҳеч кимдан чиқмаган фикрлар ундан чиқарди. Кутилмаганда шундай саволлар берардики, бирор дарсни қолдирмай ўзлаштирган ўқувчимдан ҳам бундай савол кутмасдим. Унда тафаккур, фикрлаш қобилияти кучли эди. Лекин негадир ўзини безори, такасалтанг қилиб кўрсатишни хоҳларди. Аслида эса ички оламида нимадир бор. Ҳар бир дарсимда унга кўпроқ эътибор бера бошладим. Алоҳида саволлар билан фаол қатнашишга ундадим. Буни қарангки, аста-секин ўзгариш бошланди. Дарс қолдириш камайиб, ўзлаштириши бир мунча юқорилашди. Лекин юриш-туриши, ўзини тутиши ўша-ўшалигича қолаверди. Муаммонинг туб илдизини қидиришга қаттиқ киришдим. Унинг уйига бордим.

- Кечирасиз, Диёрбекларнинг уйи шуми?

- Ҳа, - деди уйдан ноз ила чиқиб келган аёл, нописандлик билан.

Онаси бўлса керак, деб ўйладим:

- Мен ўғлингизнинг ўқитувчиси бўламан.

Аёлнинг нописандлик қиёфаси йўқолмади. "Нима бўпти?" дегандек, кўзимга термулиб қаради. Ноқулай аҳволда қолдим. Ичкарига таклиф қилиш эса ҳатто ҳаёлига ҳам келмади. Нима бўлса бўлди, дедиму остонадан туриб бўлса ҳам гапимни гапиравердим:

- Биласизми, ўғлингиз жуда қобилиятли. Ҳаракат қилса у кўп нарсага эришади. Фақат негадир беэътибор. Агар биргаликда, Сиз уйда, биз коллежда назоратни кучайтирсак...

Сўзим оғзимда қолди.

- Олим бўлармиди? - деди аёл гапимни чўрт кесиб. - Кейин нима қилади? Китоб ўқиса, қорин тўядими? Сиз ўз ишингизни билинг. Дарсингизни ўтиб, маошингизни олинг. Ўғлимнинг келажаги ҳақида ўзимиз қайғурамиз.

Аёл гап тамом дегандай дарвозани ёпди. Бир муддат фикрларимни жамлашга интилдим ва ўйлаб қолдим. Мен таълим асосида тарбияни йўлга қўймоқчи бўлдим. Аслида, таълим тарбиянинг асосига қурилар экан. Бу икки уйғун жараённи бир-биридан ажратиш муаммонинг асл илдизини кўрсатади. Бола эса тарбиянинг илк намунасини оиладан, ота-онадан олади. Муваффақиятнинг бош омили таълим ва тарбиянинг уйғунлигида, оила ва таълим муассасасининг ҳамкорлигида деб биламан.

Қани энди, ҳар бир ота-она фарзанди келажаги ҳақида қайғуриб, педагоглар фикри билан ҳам қизиқса? Қани энди, барча педагоглар ҳар бир ўқувчисининг қарашларини, фикрларини тушуна олса? Шундагина бугун айрим таълим муассасаларида дуч келинаётган муаммолар ўз ечимини топармиди?

Дилфуза НАЗАРОВА,

Олтинкўл транспорт касб-ҳунар

коллежи ўқитувчиси.


« орқага


 МАЪЛУМОТЛАР
Нашр ҳақида
Мулоқот
Обуна
Архив
Фонд лойиҳаси

 РЕКЛАМА


 ОБ-ҲАВО


 ВАЛЮТА КУРСИ
Подробнее на www.nbu.com -->

 РЕЙТИНГ

Hosting by UZINFOCOM




Copyright © 2006 — 2024 IQBOL
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва
ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди.
Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди